• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби маълум бўлди

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК) да автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар) ва «ЯММТ» ИДАКга киритилган ходим тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси (ХЕМД) жорий этилади.

    ХЕМД қуйидаги мақсадларга мўлжалланган:

    • ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларига ходим ва иш берувчининг тез ва қулай киришини (эга бўлишини) таъминлаш;
    • Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ишланган иш даврлари верификация қилинган ходимнинг иш стажини, шу жумладан махсус иш стажини аниқлаш;
    • ходимнинг иш стажи даврида иш жойи, касбий ва лавозим ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаш (ходимнинг меҳнат тарихи);
    • ходим ва иш берувчилар ўртасида, шунингдек ходим ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари ўртасида ҳужжат айланиши механизмларини соддалаштириш ва тезлаштириш.
    Шахсларга:
    • 2020 йил 1 январдан кейин биринчи марта ишга кирганлар (қоғоз кўринишида/шаклида меҳнат дафтарчаси бўлмаганлар) меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар фақат ХЕМДга киритилади;
    • 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра ташкилотларда ишлайдиган ходимлар учун (иш берувчида Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ сақланаётган ходимнинг қоғоз кўринишида/шаклидаги меҳнат дафтарчаси) кадрлар тадбирлари бўйича маълумотлар 2020 йилнинг 1 январдан бошлаб ХЕМДга киритилади, ходимнинг қоғоз кўринишида/шаклидаги меҳнат дафтарчаси ходимга сақлаш учун топширилади.
    Меҳнат фаолиятини 2020 йил 1 январдан кейин бошлаган шахслар (ишга биринчи марта кираётганлардан ташқари) аввалги иш берувчи томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритилган маълумотларни, ишга кириш жараёнида ХЕМД ва «ЯММТ» ИДАКдаги маълумотлар нусхасини, ноёб текшириш коди ва QR коди билан иловага мувофиқ келтирилган намуна бўйича тақдим этади.

    Тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги «ЯММТ» ИДАКда ноёб тасдиқлаш коди ва QR код ёрдамида текширилади.

    Меҳнат фаолиятини 2020 йил 1 январдан олдин ва ундан кейин ҳам амалга оширган шахс ишга кириш жараёнида меҳнат дафтарчасини қоғоз кўринишида/шаклида ва ХЕМДдан олинган нусхани ҳам тақдим этади.

    Меҳнат муносабатларини 2020 йил 1 январдан олдин тўхтатган ва 2020 йил 1 январдан кейин қайта тикламаган шахслар (улар учун ХЕМД ёзувлар мавжуд эмас ва у билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олинмаган) ишга кириш жараёнида фақат меҳнат дафтарчасининг қоғоз кўринишини/шаклини тақдим этади.

    Ушбу банднинг 2 ва 3-хатбошисида назарда тутилган ҳолларда иш берувчи қоғоз кўринишидаги/шаклидаги меҳнат дафтарчасининг нусхасини олади ва меҳнат дафтарчасининг асл нусхасини ходимга сақлаш учун қайтариб беради.

    Қоғоз кўринишидаги/шаклидаги меҳнат дафтарчасининг нусхаси иш берувчида қолади ва ходимнинг 2020 йилгача бўлган иш стажи тўғрисидаги маълумот зарур бўлган ҳолларда (муайян мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқлаш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаш ва ҳ.к.) ишлатилади.

    ХЕМДга киритилган маълумотлар иш берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ва шунингдек «ЯММТ» ИДАК архивида таҳрирланмаган шаклда сақланади ва кўриш, ишлатиш учун зарурат бўлганда ходимлар, учинчи шахслар томонидан ходимнинг ва «ЯММТ» ИДАК идоралараро ҳамкорлик иштирокчиларининг розилиги билан тасдиқлаш (верификация қилиш).

    Ҳар бир жисмоний шахс (ходим) учун фақат битта «ЯММТ» ИДАКда яратилган ноёб рақамга эга бўлган ХЕМД яратилиши мумкин.

    ХЕМДдаги нафақани тайинлаш учун иш стажини, шу жумладан, имтиёзли иш стажи бўйича киритилган ёзувларни текшириш (верификация қилиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.

    ХЕМД электрон ёзувлар кўринишида блокларга бўлинган ҳолда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

    А блоги. Ходимнинг шахсий маълумотлари, шу жумладан:

    • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ);
    • солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами (СТИР);
    • паспорт сериясива рақами;
    • ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
    • паспорт бўйича рақамли фотосурати;
    • туғилган йили (сана, ой, йил шаклида);
    • туғилган жойи;
    • рўйхатдан ўтиш бўйича яшаш манзили.
    Б блоги. Ходимнинг маълумоти тўғрисида маълумот, шу жумладан:
    • Миллий малака тизимига мувофиқ ўқув дастурлари даражаси;
    • ўқув юртининг (муассасасининг) номи;
    • диплом бўйича мутахассислиги;
    • ўқув юртига ўқишга қабул қилинган йили;
    • ўқув юртида ўқишни битирган йили;
    • таълим олганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;
    • таълим тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана.
    V блоги. Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот, шу жумладан:
    • ташкилотнинг тўлиқ номи ва СТИР коди (иш берувчининг);
    • таркибий бўлинманинг номи;
    • ходимнинг лавозими (касби) ва хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторидаги унинг тартиб рақами;
    • ишга қабул қилиш, меҳнат шартномасини ўзгартириш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами;
    • ходимга ижтимоий таътил бериш тўғрисида буйруқнинг рақами ва санаси.
    Бир ташкилот ичидаги ходимнинг лавозимидаги ўзгаришлар ХЕМДда кетма-кетликда кўрсатилади.

    Агар ходимга иш фаолияти давомида янги разряд белгиланган бўлса, бу ҳақда тегишли ёзув ёзилади. Ходим томонидан иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўзлаштирилиши ХЕМДга ушбу касбларнинг разрядларини кўрсатган ҳолда киритилади.

    Г блоги. Меҳнат фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар, шу жумладан:

    • иш берувчи ва ходим томонидан ходимнинг касбий тайёргарлик дастурларини (малака ошириш, қайта тайёрлаш) тугатганлиги, ходимларнинг мукофотлари ва рағбатлантириш тўғрисидаги ёзувлар;
    • ходим томонидан мустақил равишда киритилган ёзувлар, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича бажарилган ишлари тўғрисида, касбий таълим дастурлари (малака ошириш, қайта тайёрлаш) ўтганлиги тўғрисида ва ходимнинг иши билан боғлиқ бошқа масалалар/тадбирлар.
    Зарур бўлган ҳолатларда ходим томонидан киритилган мустақил маълумотлар ушбу маълумотларга тааллуқли бўлган ташкилот томонидан верификация қилинади.

    Д блоги. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисида маълумот, шу жумладан:

    • ходим томонидан солиқ органларига тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)нинг ойлик миқдори;
    • ЖШДС ушлаб қолинган ходимнинг ойлик даромадининг миқдори;
    • ЖШДС тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар солиқ идоралари маълумотлари асосида автоматик равишда «ЯММТ» ИДАК томонидан шакллантирилади.
    Маълумотларни киритиш учун ходим иш берувчига ҳар қандай қулай шаклда барча керакли маълумотларни тақдим этиши керак.

    Тегишли кадрлар тадбирлари ижроси бажарилишига қараб ХЕМД ичидаги ёзувлар тегишли блоклар кетма-кетлигида шакллантирилади.

    Тўланган ЖШДС бўйича ёзувлар солиқ тўланган ҳар ой учун тузилади.

    19.05.2020, 21:42   Изоҳ (0)   36919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёга Халқ қабулхоналари томонидан «Саховат карвон»лари мунтазам жўнатилмоқда

    19.05.2020, 21:34

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга нафақаларни тўлаш «Ягона реестр» орқали амалга оширилади

    19.05.2020, 21:05

    Наманганда Сардобадаги фалокатдан сўнг сув омборларининг ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилди

    19.05.2020, 20:52

    Яна 12 минг фуқарони Ўзбекистонга қайтариб олиб келиш чоралари кўрилмоқда — Шавкат Мирзиёев

    19.05.2020, 20:28

    «Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади» — Шавкат Мирзиёев

    19.05.2020, 20:09

    Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди

    19.05.2020, 20:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кондиционер нимаси билан хавфли? Шифокор изоҳи

    Маслаҳатлар | 22 июл, 12:59

    Темир панжараларга 7 млрд сўм: пойтахт ҳокими пиёдалар хавфсизлигига доир қарор қабул қилди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 12:54

    “Қаттиққўл хоним 2” ва бошқа афсонавий фильмларнинг замонавий талқиндаги версиялари

    Кино | 22 июл, 12:49

    “Ғайриинсоний”: АҚШдаги мигрантлар сақланадиган қамоқхоналарда шароитлар қандай? 

    Дунё | 22 июл, 12:41

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчиси учун салкам 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 22 июл, 12:28

    Бекободда икки фуқаро табиатга қарийб 17 млрд сўм зарар етказди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 12:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.