• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободда 2019 йилнинг ёзида бир ўсмирни машинасида босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган аёл 4 йилга қамалди

    Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида 2019 йилнинг ёзида бир ўсмирни машинасида босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган аёл устидан ўтказилган суд иши ўз якунига етди. Автомобилни бошқарган Лариса Толмачёва айбдор деб топилди ва у тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: Facebook/«Potrebiteli.uz»

    Фото: Facebook/«Potrebiteli.uz»

    Эслатиб ўтамиз, Лариса Толмачёва Nexia-3 автомобилида 2019 йил 4 июнь куни 12 ёшли А.Г., И.С., ва Я.С.нинг устига юриб кетганди. Олинган жароҳатлар натижасида А.Г. воқеа жойида вафот этган, И.С. оёғидан олган жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Я.С.га эса амбулатор ёрдам кўрсатилган.

    Суд жараёни судья Элза Шамсутдинова раислигида ўтди. Дастабки тергов органи томонидан судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (Транспорт воситаси ҳаракати ёки хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.

    Жиноят иши материалларига кўра, Лариса Толмачёва 2019 йил 4 июнь соат 18:26 да Nexia-3 русумли шахсий автомобилни бошқара туриб, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 11-мавзедаги 5, 6, 7-уйлар ўртасидаги йўлда ҳаракатланган.

    Қайд этилишича, транспорт воситаси ҳаракати йўналишини ўнг томонга ўзгартирган Лариса Толмачёва йўл четида турган, 2007 йилда туғилган Г.А., И.С., Я.С. ва 2006 йилда туғилган Ф.Р.ни кўрган. Бироқ Лариса Толмачёва ҳаракатни давом эттириб, Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, бепарволик сабабли Г. А., И. С., Я. С.нинг устига автомобилда юриб кетган.

    Ҳодиса натижасида вояга етмаган Г.А. олинган тан жароҳатларидан вафот этган, жабрланувчи Я.С. енгил тан жароҳатлари олган. Жабрланувчи И.С. эса ўрта даражадаги тан жароҳатлари олган.

    Қайд этилишича, суд жараёни давомида судланувчи, гувоҳлар, жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакиллари эшитилган, далиллар ўрганиб чиқилган ва судланувчининг ҳимояси томонидан келтирилган маълумотлар текширилган.

    Суд жиноий иш материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб чиқиб, Лариса Толмачёвани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида Транспорт воситаси ҳаракати ёки хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Суднинг 2020 йил 18 майдаги қарори билан Лариса Толмачёвага транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йилга маҳрум қилган ҳолда тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони колонияда ўташ белгиланди ва у 2019 йил 6 июндан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.

    Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг мазкур қарори устида 10 кун ичида шикоят ёки протест киритиш мумкин, маҳкум ва жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари қарор нусхасини олганидан кейин 10 кун ичида жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг аппеляция инстанциясига, ҳукм қонуний кучга киргач эса жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанциясига мурожаат қилиши мумкин.

    Аввалроқ мазкур воқеа юзасидан олиб борилган тергов жараёнлари ва очиқ ҳолда давом этаётган суд ишининг ёпиқ деб эълон қилингани ҳақида хабарлар берилганди.

    18.05.2020, 16:59   Изоҳ (0)   24635
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда пандемия сабаб оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар 1,2 млн рублдан ортиқ ёрдам пули олди

    18.05.2020, 16:43

    Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириши кучайиб, 37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

    18.05.2020, 16:13

    Тошкентда коронавирусга чалинган самарқандлик бемор вафот этди

    18.05.2020, 15:33

    Самарқандда яна 21 киши коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистонда соғайганлар сони 2275 нафарга етди

    18.05.2020, 15:03

    Тошкентдан вилоятларга дастлабки поезд қатнови йўлга қўйилди

    18.05.2020, 14:59

    Хоразмда Тошкент фармацевтика институтининг филиали ташкил этилади

    18.05.2020, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар саратонга қарши “универсал” вакцина ишлаб чиқди

    Дунё | 22 июл, 11:38

    Қирғизистондаги ЙТҲда 18 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 22 июл, 11:22

    Instagram: Турмушга чиқаётган Рухшона, қоидабузар Шаҳло Зоирова, “Қалпоқ”чилар Жўрабек Норқуловни хотирлади

    Маданият | 22 июл, 11:17

    Польшада йирик нефть ва газ кони топилди

    Дунё | 22 июл, 11:04

    Жигарни асрашга ёрдам берувчи 7 та осон тайёрланадиган ичимлик

    Рецептлар | 22 июл, 10:51

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш бўйича Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади

    Ўзбекистон | 22 июл, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.