Xiaomi Group China президенти ва Redmi бош директори Лу Вейбинг Redmi Note 10 Pro смартфонидан олинган илк суратлар билан бўлишди, деб хабар беради IXBT.
Анъанага кўра, барча янги Xiaomi ва Redmi смартфонлари каби Note 10 Pro’га ҳам ажойиб зум ўрнатилади. Аниқ тавсифи ҳақида маълум қилинмаган, бироқ камеранинг яқинлаштириш функциясига ҳозирнинг ўзида баҳо бериш мумкин.
Ушбу ҳафтада смартфон Хитойнинг TENАА регулятори маълумотлар базасида пайдо бўлди, унга кўра, Redmi Note 10 Pro Dimensity 800 бир кристалли тизими базасида яратилади. OLED экран диагонали 6,57 дюймга тенг бўлиб, пикселлар сони 2400 х 1080 ни ташкил этади.
Асосий камеранинг квадрат блокида суратга олишга мўлжалланган учта датчик ва ёруғлик диодли чақноқ (вспишка) жойлашган. Асосий сенсор 64 мегапикселлга тенг. Redmi Note 10 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди ва унга 4520 мА/соат сиғимга эга аккумулятор ўрнатилган. Фойдаланувчиларга 6/64, 6/128, 8/128 ва 8/256 гигабайт хотирага эга версиялари таклиф этилади.
Смартфон Android 10 операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)