Realme компанияси тақдим этилиши кутилаётган Х3 смартфони камералар технологиясида ҳақиқий портлаш бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Мадҳав Шет Twitter’да хабар берди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
https://twitter.com/MadhavSheth1/status/1258683162806194176
Смартфон ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаяпти. Қурилманинг диққатга сазовор асосий элементи бу — унинг камераси. Камера 60 марталик зум, Starry Mode деб номланган тунги суратга олиш режимига эга бўлади.
Шунингдек, Шет смартфонда олинган илк сурат билан бўлишган Суратда юлдузлар орасидаги сомон йўлини кўриш мумкин. Компания раҳбари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ўз смартфонидан фойдаланиб, бундан-да сифатлироқ расм олишга чақирган.
Қайд этилишича, ушбу смартфон Xiaomi смартфонларига муносиб рақобатчи бўла олади.
Изоҳ (0)