Strategy Analytics таҳлил фирмаси Android-смартфонларнинг 2020 йил биринчи чораги бўйича жаҳондаги савдосига оид янги ҳисоботини эълон қилди. Тадқиқотларга кўра, йил бошида энг кўп сотилган девайс дея Samsung’нинг ҳамёнбоп модели тан олинган, деб хабар беради Business Wire.
Рейтингда Samsung Galaxy А51 модели етакчилик қилмоқда. Ҳисобот даври давомида 6 миллион дона смартфон сотилган бўлиб, бу Android’да бошқариладиган барча девайсларнинг 2,3 фоизини ташкил этади. Galaxy А51 бутун дунёда машҳурликка эришган, айниқса, Европа ва Осиёда.
Ундан кейинги ўриндан бозордаги улушнинг 1,9 фоизига эгалик қилган Redmi 8 қурилмаси эгаллади. Мазкур моделга талаб, асосан, хитойлик фойдаланувчилар орасида юқори бўлган, бироқ у секин-аста Европада ҳам оммалашмоқда.
Таъкидлаш керакки, иккала смартфон ҳам ўрта ва ҳамёнбоп моделлар сегментига киради. Strategy Analytics’нинг ҳисоблашича, арзон гаджетларга бўлган талабнинг ошиши харидорларнинг коронавирус пандемияси вақтида ўзининг моддий ҳолатидан хавотирга тушгани билан боғлиқ.
Рейтингдан жами олтита смартфон ўрин олган. Рўйхатдаги ягона премиум қурилмаси Samsung Galaxy S20+ бўлиб, у 1,7 фоиз улуш билан учинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, рейтингдан Samsung Galaxy А10s (1,6 фоиз улуш), Redmi Note 8 (1,6 фоиз) ва Galaxy А20s (1,4 фоиз) ўрин олган.
Аввалроқ дунёдаги энг кучли Android-смартфонлар номи эълон қилинган эди.
Мавзуга доир: iPhone 11 дунёдаги энг оммабоп смартфон бўлди
Изоҳ (0)