Самарқандлик фуқаро И. (эркак) 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган эди. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар сиррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.

«Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 май куни тарқатган ахборотида.

Бунгача

вафот этгани маълум қилинган эди.

Маълумот учун, 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 2762 та ҳолат аниқланган. 18 май соат 15:30 ҳолатига кўра беморларнинг 2293 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган.