Наманган вилоятида 18 май куни 7 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Соғайганларнинг 2 нафари Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (3 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафардан Наманган ва Янгиқўрғон туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 15 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 207 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 214 нафарга етди.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг умумий сони 2254 нафарни ташкил этмоқда.
Касалланганларнинг умумий сони эса 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, 2762 нафарга етди. Беморларнинг 12 нафари эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)