Ўзбекистонда 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 кишига ошиб, 2741 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, даволанаётган 517 нафар бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
«Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабабрида.
Аввалроқ 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2738 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди. Ўзбекистон бўйича коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 2213 нафарга етган, 11 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)