• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда ҳомиладорларни туғруқхонага етказиш учун дарёдан замбилда олиб ўтиладиган, жин кўприкдан йиқилганлар эса ногирон бўлиб қолаётган қишлоқ бор

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида бемор ва ҳомиладор аёллар дарёдан замбилда олиб ўтиладиган, сел келганда жин кўприкдан ўтаман, деб йиқилиб тушган одамлар эса ногирон бўлиб қолаётган қишлоқ бор.

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган қишлоқ аҳолисининг айтишича, мазкур муаммо 20 йилдан бери ечимини кутмоқда. Аммо туман раҳбарлари бунга эътиборсиз қарамоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев мазкур муаммони ўрганиш мақсадида Қамаши туманининг Калтатой қишлоғида бўлди.

    «Довуд» МФЙ раиси Бахтиёр Бобоёровнинг айтишича, ҳудудидаги олтита қишлоқни марказ билан боғловчи йўлни сел ювиб кетиши оқибатида аҳоли қамалда қолади. «Ҳар сел келганда қишлоқ аҳолиси дарёнинг бу томонида қолиб кетамиз, ҳатто ўзим ҳам маҳалла идорасига боролмай қоламан», — дейди МФЙ раиси.

    Бахтиёр Бобоёров

    Бахтиёр Бобоёров
    Фото: «Дарё»

    «Баҳор фаслида бўладиган такрорий селлар дарёнинг нариги томонига ўтиш учун мўлжалланган йўлни ювиб кетади. Оқибатда Калтатой қишлоғининг ярим аҳолиси дарёнинг бу томонида ҳаётдан узилиб қолади», — дейди аҳоли вакиллари.

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг маълумот беришича, сел ювиб кетган йўлни таъмирлаш ва фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш учун одамлардан пул йиғилиб, таъмирлаш ишлари бажарилади. Ҳар сафар беш миллионлаб маблағ сарфланиб, эпақага келган йўл сел келгач, яна сел тагида қолади.

    Одамлар эса яна ва яна йўлни таъмирлаб, фойдаланишда давом этади.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ушбу дарёдан ўтиш учун бундан бир неча йил илгари аҳоли кучи билан узунлиги қарийб 100 метрга етадиган кўприк қурилган. Аммо бу кўприк айни кунга келиб фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган. Шу боис ҳам дарёдан сел келган пайт аҳоли дарёнинг нариги томонида қолишга мажбур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сел келган куни ишга бориш учун йўл олган кишилар, мактаб ўқувчилари-ю, бирор юмуш билан кўчага отланганлар селдан ўтолмай ортга қайтади. Ва сел тўхтаб, йўллар созланмагунча ҳаракатланиш тўхтайди. Яхшиямки, ҳозир карантин сабаб мактабларда ўқиш тўхтатилган. Йўқса, айни кунларда фарзандларимиз мактабга чиқолмай қийналаётган бўларди», — дейди аҳоли вакилларидан бири Дўстёр Хушвақтов.

    Дўстёр Хушвақтов

    Дўстёр Хушвақтов
    Фото: «Дарё»

    Дўстёр Хушвақтовнинг айтишича, яроқсиз кўприкдан ўтишга уринган кишилар кўприкдан йиқилиб, ногирон бўлиб қолади ёки вафот этади.

    Фото: «Дарё»

    «20-30 дан ортиқ қишлоқдошларимиз шу жин кўприкдан йиқилиб тушиши оқибатида ногирон бўлиб қолган ёки ўлган, — дейди Дўстёр Хушвақтов. — Суюн Раҳматиллаев деган қишлоқдошимиз бундан тўрт йил аввал шу кўприкдан йиқилиб тушиб, ногирон бўлиб қолганди. Ҳозир тўшакка михланиб ётибди. Яна бир қишлоқдошимиз эса кўприкдан йиқилиб тушиб, олган жароҳати оқибатида 20 кун олдин вафот этди».

    Фото: «Дарё»

    2016 йил мазкур кўприкдан тушиб кетган фуқаронинг айтишича, олган тан жароҳати натижасида олти ой тўшакда ётган.

    Ўрал Турсунов

    Ўрал Турсунов
    Фото: «Дарё»

    «2016 йил шу кўприкдан тушиб кетгандим, олти ой тўшакка михланиб ётдим. Шукурки, даволаниб оёққа турдим. Аммо менга ўхшаб кўприкдан йиқилганларнинг аксарияти ё ногирон бўлиб қолган ёки ўлган», — дейди Ўрал Турсунов.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳоли вакилларининг қўшимча қилишича, ҳудудга тез ёрдам машинаси киролмайди. Ҳомиладор аёлларнинг туғруқ вақти етса ёки тоби қочса, дарёдан замбилда ўтишга мажбур бўлади.

    Фото: Видеодан скриншот

    «Ҳафталаб ёмғир ёғиб, сел тўхтамаса, бемор ва ҳомиладор аёлларни дарёдан замбилда олиб ўтамиз, — дейди ҳудуддаги Чангак ҚВП фельдшери Ботир Очилов. — Жорий йил бошидан айни кунга қадар селдан ўтишда йиқилиб тушган икки нафар аёлнинг ҳомиласи тушди. Уч нафарини эса зўрға олиб ўтиб, туғруқхонага етказганмиз».

    Ботир Очилов

    Ботир Очилов
    Фото: «Дарё»

    «Бундан 20 кун илгари бир дўстимнинг ҳомиладор аёлини шифохонага олиб бориш мақсадида олти-етти киши бўлиб, замбилда селдан ўтказаётгандик. Шунда бир дўстимнинг оёғи сувдаги тошга сирпаниб кетди. Замбилдаги ҳомиладор аёл ҳам бир томонга йиқилди. Шу сабаб бўлиб аёл ҳомиласидан ажралди», — дейди Дилшод Ибрагимов.

    Дилшод Ибрагимов

    Дилшод Ибрагимов
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли ва тиббиёт ходимларининг айтишича, бундан 20 кун аввал ушбу кўприкдан тушиб кетган фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

    Файзулла бобо Элманов

    Файзулла бобо Элманов
    Фото: «Дарё»

    «Кўприкни тузатиш учун яна қанча одам ўлиши ва нечта аёлнинг ҳомиласи тушишини кутишимиз керак, — дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Файзулла бобо Элманов. — Муҳтарам Президентимиз раҳбарларга ‘халққа қулоқ сол, муаммосини ҳал қил’ деб такрор-такрор айтмоқда. Аммо туманимиз раҳбарлари бизни эшитмаяпти. Президентга юбораётган аризаларимиз эса Шавкат Мирзиёевга етиб бормаяпти.

    Айтилишича, қишлоқ аҳолиси мазкур кўприк муаммосини ҳал қилиш учун 2014 йил Президентга мурожаат қилган. Мазкур мурожаатга жавоб ёзган Қамаши туман ҳокимлиги кўприк 2015 йил қуриб берилишини таъкидлаган. Бироқ 2017 йилгача муаммога эътибор қаратилмаган. 2017 йил аҳоли мутасадди ташкилотларга такрорий мурожаат йўллагач, бу сафар кўприк қуриш ишлари 2018 йилга режалаштирилгани маълум қилинган. Аммо 2020 йил ҳам ўтиб бормоқдаки, ваъда ваъдалигича қолган.

    Нурмамат бобо Давлатов

    Нурмамат бобо Давлатов
    Фото: «Дарё»

    «2014 йил Президентга мурожаат қилишдан бошлагандик. Туман ҳокимлиги масъуллари келаси йил қилиб берамиз, энди дастурга тушди, деб олти йилдан бери алдаб келмоқда. 2019 йил охирида туман ҳокими Шерали Санаев ҳам келиб, 2020 йил 1 январдан кўприк қурилиши бошланишини айтганди. Аммо айтилган гап бажарилмади», — дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Нурмамат бобо Давлатов.

    Фото: «Дарё»

    Суҳбатдошларнинг айтишича, йиллар давомида аҳолига ноқулайлик туғдириб келаётган сел улар яшаётган хонадонларга ҳам хавф туғдирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Сел дарё қирғоғини ювиб кетиши оқибатида қирғоқ емирилиб, аҳоли уйларига яқинлашиб қолган. Икки-учта хонадон вакиллари селдан қўрққанидан уйларини бузиб олиб, кўчиб кетди. Сел яна 21 та уйга хавф солмоқда», — дейди Нурмамат бобо Давлатов.

    Фото: «Дарё»

    «Уйимизга олиб борувчи йўлни сел ювиб кетгани ва жарлик ҳосил бўлгани учун ҳовлимизга нарвон орқали чиқамиз, — дейди Дилшод Ибрагимов. — Уйга меҳмон келса, улар ҳам шу нарвон орқали ҳовлимизга ўтади».

    Фото: «Дарё»

    Қамашиликлар ҳасратини тинглаб, улар истиқомат қилаётган ҳудуд шароитини ўрганиш давомида аҳолининг сабрига қойил қолдик. Шундай шароитга кўникиб, йиллар давомида лом-мим демасдан, сабр қилиб яшаётган аҳолининг бир гапи бизни таъсирлантирди.

    «Туман раҳбарлари келиб, ‘мана кўприк қурилишини бошладик, биз техникасини олиб келамиз, сизлар эса қурилиш материалларини олиб келасиз, биргалашиб кўприк қурамиз’ дейишса ҳам биз жим қараб турмаймиз. Уларнинг ёнида елкадош бўлиб, кўприкни биргаликда қурамиз».

    16.05.2020, 06:57   Изоҳ (0)   94068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияликлар пандемия даврида Ўзбекистонга оммавий равишда чипта олишга интилгани маълум қилинди

    16.05.2020, 06:18

    Сирдарёдаги коронавирусдан даволанаётган беморларнинг бари Тошкентга ўтказилди

    15.05.2020, 23:46

    Фарғонада фуқаро карантин шароитида 38 млн сўм алимент пулини тўлаб берди

    15.05.2020, 23:33

    Сардоба фалокати сабабларини ўрганиш учун Франция, Туркия, Россиядан экспертлар таклиф қилинди

    15.05.2020, 23:11

    Сардоба сув омбори керакмиди ўзи? Шавкат Мирзиёев шу саволга жавоб берди

    15.05.2020, 23:02

    Ўзбекистонда илк бор аҳоли турмуш даражаси ҳақидаги таҳлил натижалари эълон қилинди

    15.05.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.