Ўзбекистонда 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 нафарга ошиб, 2738 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 16 таси хориждан келганларда: Тожикистондан келган 12 нафар ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси билан олиб келинган 4 нафарда фуқарода аниқланган. Шунингдек, касаллик 3 нафар олдиндан карантинда бўлган наманганлик фуқароларда аниқланган.
Айни пайтда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.
Изоҳ (0)