• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд учта чегарадош туман ҳисобига кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳрини Пастдарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари ҳисобига кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 13 май куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

    Фото: Anadolu

    Фото: Anadolu

    Қайд этилишича, бугунги кунда Самарқанд шаҳри аҳолиси 600 мингдан ошади. Ҳозирги уй-жой салоҳияти ва инфратузилма эҳтиёжни қондира олмайди. Шу боис шаҳарни Пастдарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари томон кенгайтириш, янги мавзелар, «йўлдош шаҳарлар» барпо этиш режалаштирилмоқда.

    «Бу йўналиш вилоят учун яна бир ўсиш нуқтаси бўлади, минглаб иш ўринлари яратилади», — дея маълум қилди Президент матбуот хизмати.

    Бундан ташқари, видеоселектор йиғилишида карантин чораларини юмшатиш, иқтисодиёт корхоналарини қайта тиклаш борасидаги ишлар бу сафар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида кўриб чиқилди. Мазкур икки вилоятда мамлакат аҳолисининг қарийб 20 фоизи истиқомат қилади, саноат маҳсулотларининг 11 фоизи ишлаб чиқарилади.

    Сўнгги икки ҳафтада карантин талаблари юмшатилиши натижасида Қашқадарё вилоятида 90 фоиз, Самарқанд вилоятида 60 фоиз корхоналар ўз фаолиятини тиклади. Лекин аҳолини даромад билан таъминлаш учун бу етарли эмас. Камбағал оилалар сони Қашқадарёда 91 мингта, Самарқандда эса 48 мингтани ташкил этади. Бу вилоятларнинг ҳар бирида юз мингдан ортиқ ишсизлар бор.

    Давлат раҳбари қийинчиликка дуч келаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш ҳудуд раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши лозимлигини таъкидлади.

    Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизи республикага бўйсунадиган корхоналарга тўғри келади. Касби, Қамаши, Миришкор, Нишон ва Чироқчи туманларида саноат деярли йўқ. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига вилоят ҳокимлиги билан биргаликда мазкур туманларда саноатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Вилоятда етиштириладиган пахта толасининг атиги 42 фоизи қайта ишланиши қайд этилиб, янги тикув-трикотаж корхоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Шунингдек, олтингугурт, марганец, ферросилиций, гипс, доломит ва бошқа хом ашё захираларидан талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Самарқанд вилоятида 120 та норуда конлар мавжуд бўлиб, улардан 33 таси саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб қилинмаган. Мисол учун, 5,1 миллион куб метр керамзит ва пардозбоп тошлар, 200 минг тонна ферросилицийни саноат усулида қайта ишлаш имконияти бор. Мутасаддиларга мавжуд конларнинг муҳандислик инфратузилма таъминотини ўрганиб, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Саноати орқада бўлган туманларни ривожлантириш, «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг Нуробод туманидаги қисмини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

    Вилоятдаги тўқимачилик корхоналари 37 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Лекин ҳозирда уларнинг атиги 48 фоизидан фойдаланилмоқда холос. Шу боис тўқимачилик саноати қувватларининг ишлаш даражасини ошириш, вилоятдаги 2 та пахта-тўқимачилик кластерида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ўтган йиғилишдаги топшириққа мувофиқ, Самарқанд вилоятида ҳунармандчиликнинг муайян йўналишларига ихтисослашган 217 та эски қишлоқ тарихи, маҳаллий аҳолининг азалдан шаклланган кўникмалари ва «ўсиш нуқталари» ўрганилди. Бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам бошлаб, аҳоли бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

    Каттақўрғон ва Нуробод туманларидаги 1 минг 200 гектар лалми ва яйлов ерларни Каттақўрғон шаҳри аҳолисига фойдаланишга бериб, 5 минг кишини иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

    Аввалроқ Тошкент шаҳри таркибига қўшилиши мумкин бўлган ҳудудлар номи маълум қилинганди.

    14.05.2020, 09:44   Изоҳ (0)   50956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ойбек Турсунов Uzcard’нинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

    14.05.2020, 09:22

    Фарғона водийси вилоятларида ер силкиниши кузатилди

    14.05.2020, 09:16

    Қашқадарёлик шифокорларнинг карантинда тўй қилгани ўз исботини топди

    14.05.2020, 08:39

    ССВ 50 дан ортиқ тез ёрдам машинасининг шаҳар шифохонаси ёнида тўпланиб турганига изоҳ берди

    14.05.2020, 06:37

    Ҳиндистон Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашда фойдаланиш учун тиббиёт воситаларини тақдим қилди

    14.05.2020, 00:18

    Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка қилиниши бўйича қонунни имзолади

    14.05.2020, 00:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.