Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов Москвадаги касалхонада кома ҳолатига тушиб қолган.
«Спорт-Экспресс» ўз манбасига таяниб хабар қилишича, мутахассисни Доғистонда нотўғри даволашган, натижада унинг ҳолати оғирлашган.
«Абдулманапнинг ҳолати жуда оғир, у Москвада кома ҳолатида ётибди. Уни Доғистонда нотўғри даволашган, унинг аҳволи оғир. Абдулманапни самолётда олиб кетишди, ҳозирда у Москвадаги ҳарбий госпиталда даволанмоқда. У ерга яқинларини қўйишмаяпти», — дейди номи ошкор қилинмаган манба.
Маsh Tеlegram каналининг хабарига кўра, Абдулманап Нурмагомедов инсульт бўлган ва ҳозирда унинг ҳолати ўта оғир даражада.
UFC жангчиси ва Ҳабибнинг дўсти Ислом Махачев Нурмагомедовларнинг каттаси оғир аҳволда эканини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли мураббий 25 апрель кури пневмония ташҳиси билан шифохонага ётқизилганди. Аҳволи оғирлашгач, 3 май куни Москвага олиб кетилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)