• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси либосида кўриниш берди. Бунинг учун пул тўландими ёки Ҳабиб Нурмагомедов ёрдам бердими?

    Бир неча кун олдин 5 карра «Олтин тўп» соҳиби, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси логотипи туширилган либосда кўриниш берди.

    Фото: Instagram

    Instagram’да 218 миллионлик обуначига эга Роналду ўша либосда болалари билан бирга тушган суратига «Энг буюк муҳаббат» дея изоҳ қолдирди. Шундан сўнг Ўзбекистон MMA ассоциацияси ҳам ўзининг Instagram’даги саҳифасида бир пост қолдирди. Унда қуйидаги жумлалар акс этганди: «Криштиану Роналду ‘UMMAA.UZ’ футболкасида. Ҳар доимгидек у тўғри танлов қилди».

    Бу воқеалардан кейин ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон MMA ассоциациясининг Роналдуга ушбу либосни кийиб, ташкилотни реклама қилиши учун катта пул тўлагани ҳақида хабарлар айланди. «Дарё» ушбу воқеликларга изоҳ сўраб, ташкилотнинг биринчи вице-президенти Шерзод Тошматов билан боғланди.

    Фото: Бокс федерацияси

    Дастлаб Шерзод Тошматов ассоциациянинг Криштиану Роналду «UMMAA.UZ» либосида чиққанлигига муносабатини қуйидагича баён этди:

    «Биз ассоциация футболкасида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирини кўриб ҳайратга тушдик десам, ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаган бўламан деб ўйлайман. Ҳа, биз Криштианунинг бошқа кўплаб спорт юлдузлари сингари, ўтган йили эсдалик сифатида совғаларимизни қабул қилганини билардик. Ўшанда бир қатор машҳур кишиларга ҳам бундай буюмлар юборилганди. Аммо келинг, ҳақиқатни тан олайлик, бу даражадаги машҳур кишидан нафақат футболкани кийишини, балки ўзининг Instagram саҳифасига уни кийган ҳолдаги суратни қўйишидан умид қилиш имконияти паст эди. Бу ерда эса гап Роналдунинг 218 миллион обуначиси бўлган Instagram профили ҳақида кетмоқда. Табиийки, биз бундан, албатта, хурсанд бўлдик ва бизни тушуниш мумкин. Кейин эса ижтимоий тармоқларда биз Роналдуга тўлаган пуллар тўғрисида турли хил бўлмағур гаплар пайдо бўла бошлади, бироқ бу шунчаки кулгили. Фақатгина суратга қараш ва унинг Nike бренди остида (Роналдунинг компания билан реклама борасида шартномаси бор) суратга тушган расмлари билан таққосланганда дарҳол ҳамма нарса аён бўлади: у ҳолатда ҳаммаси брендни реклама қилиш мақсадида олдиндан режалаштирилади, бунисида эса футболчи шунчаки оила даврасида ўзи учун қулай бўлган футболкада логотипнинг кўриниши ҳақида қайғурмасдан дам олишга қарор қилган. Мен буни олдин ҳам айтганман ва яна такрорлайман, биз икки ой аввал янги UMMAA логотипини эълон қилганмиз ва бу футболка Роналдунинг шахсий танлови эканлигини яна бир бор исботлайди. Дарвоқе, ажойиб танлов!».

    Ассоциациянинг янги либослари шундай кўринишда

    Ассоциациянинг янги либослари шундай кўринишда
    Фото: MMA ассоциацияси

    Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон MMA ассоциацияси билан яқин дўст ҳисобланиши, ўз навбатида Ҳабиб ва Роналду ҳам анча яқинлиги, ташкилот либосини кийишига Ҳабибнинг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга эса Тошматов қуйидагича жавоб берди:

    «Ҳабиб Нурмагомедовни ҳақиқатан ҳам ассоциациямизнинг яқин дўсти деб атаса бўлади. MMA’нинг ёрқин вакили сифатида унинг қўллаб-қувватлаши бизнинг ёш ташкилотимиз учун муҳим аҳамият касб этади. У шахс сифатидаги намунаси, муваффақияти тарихи, инсоний фазилатлари билан спортга энди кириб келаётган кўплаб ёшлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади. Мен Ҳабибнинг ўзи UMMAA маркали аксессуарларни кийишдан мамнун бўлишини биламан, бироқ у Роналду ёки бошқа бировга ҳам худди шундай қилишни тавсия қилган деб ўйламайман. У ёки бу формани кийиш – жуда нозик масала, шу боис бундай сўровлар етакчи брендлар билан қатъий шартномалар билан боғланган жаҳон даражасидаги спортчилар орасида аҳамиятли бўлмайди».

    Ассоциациянинг биринчи вице-президенти ўзбекистонлик MMA спортчиларининг карантин вақтидаги ҳолати ва нималар билан машғуллиги ҳақида ҳам гапириб ўтди:

    «Яхши спорт формасини ушлаб туриш – спортчилар учун биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Бахтимизга, карантин қоидалари жорий этилгунига қадар биз аралаш жанг санъатлари бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатини ўтказишга ва миллий терма жамоани шакллантиришга муваффақ бўлгандик. Ҳозирги вақтга келиб, барча йигитларимиз ўзини-ўзи яккалаш ҳолатида ва уларнинг ҳаммаси карантин қоидаларига амал қилмоқда. Шу билан бирга улар Zoom иловаси ва Instagram’даги жонли эфирдан фойдаланиб, мунтазам равишда машғулотларни онлайн режимда олиб бормоқда ва терма жамоа бош мураббийи билан доимий алоқада бўлиб турибди».

    Тошматов коронавирус пандемияси бошқа спорт турларида бўлгани каби ассоциациянинг яқин келажакдаги режаларини ҳам ўзгартириб юборганини таъкидлаб ўтди:

    «Ҳозирги вазиятни ҳисобга олиб, аниқ режалар ҳақида гапириш осон эмас. COVID-19 пандемияси, спорт тақвимларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди: Ўзбекистон ва бутун дунёда деярли барча спорт мусобақалари бекор қилинди ёки қолдирилди. MMA’ни янада оммалаштириш, янги истиқболли жангчиларни жалб қилиш, республика минтақаларида фаол ишлаш ва эртами, кечми қайта тикланадиган халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди».

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    14.05.2020, 00:04   Изоҳ (0)   81774
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    14 май тонгида UFC навбатдаги мусобақасини ўтказади

    13.05.2020, 23:58

    «Барселона» «Интер» ва «Манчестер Сити» билан уч томонлама трансфер устида ишламоқда

    13.05.2020, 18:02

    «Реал» собиқ футболчиси гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси туфайли ҳибсга олинди

    13.05.2020, 17:01

    Чемпионлар Лигасида бир ўйинда ўртача гол уриш бўйича етакчилар аниқланди. Месси Роналдуни ортда қолдирди

    13.05.2020, 16:02

    «Мен қайтдим!». 53 ёшли Майк Тайсон қандай машғулот ўтаётганини намойиш этди (видео)

    13.05.2020, 15:01

    Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Жастин Гетжи ўртасидаги жанг қачонга режалаштирилганлиги маълум қилинди

    13.05.2020, 14:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.