Профессионал бокснинг оғир вазндаги собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон 53 ёшида рингга қайтишини эълон қилди ва машғулотларни бошлади.

Фото: TalkСпорт

У машғулот жараёнидан видеони мухлисларига тақдим қилди. Майк видео сўнгида «Мен қайтдим!» дея таъкидлаган. Видеога «Ишга ақл билан ёндашсанг, ҳамма нарсанинг имкони бор» дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 53 ёшли собиқ боксчи рингга қайтиши ва бир нечта кўргазмали жангда иштирок этиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, Майк рингдаги сўнгги жангини 2005 йил ўтказган. Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!