Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эронлик олимлар наноматериаллардан фойдаланган ҳолда коронавирусни ярим дақиқада аниқлашга қодир тест-тизимни яратди, деб хабар беради Mehr агентлиги.

Фото: Tehron Times

Фото: Tehron Times

Мазкур янгилик 12 май куни Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сорен Сатторий иштирок этган маросимда тақдим этилган.

Нанотест коронавирус бор ёки йўқлигини 95 фоиз аниқликда 30 сония ичида аниқлай олади.

Таъкидланишича, мазкур тест-тизим COVID-19 ва бошқа вирусларни дастлабки босқичдаёқ аниқлай олади.

Нанотехнологиялар соҳасидаги илмий ихтиролар компанияси томонидан яратилган тест-тизим ҳозирча сертификатдан ўтмаган.

Аввалроқ Bosch’га таркибий қисмларини етказиб берувчи компания коронавирусни аниқловчи экспресс-тестни яратгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Қатарлик инвесторлар “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишга жиддий киришган. Бу уларга 8 млрд фунтдан кўпроққа тушиши мумкин
Дунё
Ким Чен Ин қизи ва рафиқаси билан армия командирларининг қароргоҳига ташриф буюрди (фото)
Маҳаллий
БМТ Термиздан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди