Xiaomi компанияси ўзининг фирма платформасида Midian Bedside Lamp номли лампани тақдим этди. У кўк рангли нурланиши нолга тенг дунёдаги биринчи тунги лампа сифатида илгари сурилмоқда, деб хабар беради GizmoChina.
Midian Bedside Lamp ушбу лойиҳага ҳисса қўшувчилар учун 28 доллардан таклиф этилмоқда, чакана савдодаги нархи эса 46 долларга тенг. Лампаларни етказиб бериш ишларини 2020 йил 14 июндан бошлаш режалаштирилган.
Кўк рангнинг нурланиши кам бўлган маҳсулотлар анъанавий тарзда кўзларга зарар етказмайдиган, шунингдек, мароқли уйқуни таъминлайдиган восита сифатида тақдим этилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, лампа кўк рангни камайтирувчи фильтрга эга бошқа маҳсулотлардан фарқ қилади. Бунинг ўрнига, лампа аввал бошидан кўк рангни нурлантирмайди.
Midian Bedside Lamp’да ёруғлик манбайи сифатида сариқ ва қизил ёруғлик диодлардан фойдаланилади. Ёруқлик ҳарорати 1800 Кельвинга тенг. Таъкидланишича, лойиҳани яратишга Хитойдаги Наньчан университети Фанлар академияси ҳисса қўшган.
«Ноль кўк» режимида қувват 2 ваттни ташкил этади. Бироқ кўк ранг қўрқинчли бўлмаса, яна 0,5 ваттли 12 та ёруғлик диоди ҳам мавжуд.
Midian Bedside Lamp «ақлли» маҳсулот бўлиб, MIJIA иловаси орқали ишлай олади. Мобил иловада бир неча функциялар бўлиб, кунлик будильник, шунингдек, фон учун ёқимли мусиқа қўйиш мумкин. Бундан ташқари, у XiaoAI овозли ёрдамчисини қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)