• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Павел Дуров: Кремний водийсига кўчмасликнинг 7 сабаби

    Telegram асосчиси Павел Дуров россиялик журналист ва видеоблогер Юрий Дудь томонидан тайёрланган Кремний водийси ҳақидаги фильми борасида ўз фикрлари билан бўлишди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Юрий томонидан суратга олинган фильмнинг кўплаб қаҳрамонлари билан шахсан таниш бўлганимдан, улар камерада эълон қилган нарсалар ва улар билан бўлган шахсий суҳбатлардаги нарсаларда фарқ борлигини пайқадим. Сюжетдаги барча таниш ишбилармонлардан АҚШдаги ҳаётнинг салбий тарафлари ҳақида бир неча бор эшитганман. Энди улардан бири вақтининг ярмини ўз ватанида ўтказмоқда, бошқаси Европага қайтиб келганига бир неча ой бўлди, учинчиси америкаликлардан кўнгли қолди ва ўз атрофида «кичик Россия» барпо этмоқда.

    Умуман олганда, фильмдаги қаҳрамонлар камерага битта америкача фазилатни намойиш этади — ўткир бурчакларни четлаб ўтиб, ижобий томонларга урғу бериш. Янги авлод тадбиркорларини ўз ўтмишдагиларнинг хатоларини такрорлашдан огоҳлантириш мақсадида мен Американинг камчиликлари ҳақида сўзлаб беришни ўзимнинг бурчим деб биламан. Қуйида сиз Кремний водийсига кўчмаслигингизнинг 7 сабабини тақдим этаман.

    1. Полиция давлати

    Озодлик мамлакати тимсолига қарамай, АҚШ қаттиқ назоратга эга полиция давлати бўлиб, қамоқхонада бўлганлар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Америкадаги маҳбуслар сони Финляндия, Германия ёки Нидерландияга нисбатан 10 баравар кўп. Агар бу сизга таъсир қилмайди деб ўйласангиз, ўрнингизда бўлганимда бунчалик амин бўлмас эдим: фильмдаги Водийни реклама қилган тадбиркорлардан ҳеч бўлмаганда бири АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ноҳақ ҳаракатларидан ва улар устидан олиб борилган кузатувлардан азият чеккан. Айтганимдек, 2016 йилда Сан-Францискога сафаримиз чоғида биз Telegram’да ФҚБнинг босимига дуч келганмиз.

    2. Чўнтак кўтармайдиган соғлиқни сақлаш тизими

    АҚШ соғлиқни сақлаш тизими самарасиз ва қиммат, шунинг учун кўплаб муҳожирлар даволаниш учун Шарқий Европага учишади, чунки бу арзонроққа тушади. Ўртача олганда, АҚШ аҳолиси соғлом эмас: ривожланган давлатлар орасида семизлик бўйича АҚШ биринчи ўринда. Бунинг мумкин бўлган сабаблари заиф назоратга эга бўлган озиқ-овқат саноати, паст озиқ-овқат маданияти ва стрессдир.

    3. Чекланган маданий ҳаёт

    Кремний водийси — маданий ҳаёти чекланган бир неча қишлоқлардир. Энг яқин бўлган шаҳар Сан-Франциско ҳам мегаполис эмас, аммо у ерда ҳам жиноятчилик даражаси юқори ва уйсизлар сони кўпдир. Қизиғи шуки, Сан-Франциско — саёҳатларим тарихида шаҳарнинг марказида кундуз куни ҳужумга учраган ягона жойим.

    4. Ўртамиёна ўрта таълим

    Америка Қўшма Штатларидаги ўрта таълим сифати бошқа ривожланган давлатларникидан паст. Ўрганиб чиқилган 79 мамлакатдан мактабларда математикани ўқитиш сифати бўйича Америка атиги 38-ўринни эгаллайди. Дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатларидаги Американинг таниқли олийгоҳлари номидан чиқадиган барча ғолиблар Хитой мактабларида таҳсил олган ва АҚШга кўчиб келган этник хитойликлардир. Шунга қарамай, АҚШ ушбу мусобақаларда биринчи ўринларни Хитой ёки Россияга қараганда анча камроқ эгаллайди.

    5. Юқори даражадаги солиқлар

    АҚШ — юқори солиқларга эга мамлакатдир ва муваффақиятли Калифорния аҳолиси ўз даромадларининг ярмидан кўпини давлатга беради. Шу билан бирга, АҚШ ўз фуқароларидан мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин ҳам даромад солиғини талаб қилишни давом этаётган дунёдаги ягона давлат. Америка Қўшма Штатларининг паспорти — дунёнинг қаерида яшашингиздан қатъи назар ҳар доим сиз билан бирга бўладиган иқтисодий крепостной ҳуқуқдир. Албатта, сиз АҚШ фуқаролигидан воз кечишга ҳаракат қилишингиз мумкин, аммо бу ҳар доим ҳам натижа бермаслигини Олег Тинковнинг аянчли намунаси кўрсатган. Шарқий Европада тўғридан-тўғри солиқлар АҚШга қараганда анча паст ва БАА каби мамлакатларда улар мутлақо нолга тенг.

    6. Ривожланишнинг юқори нархи

    Кремний водийси бу — нафақат кўчмас мулк учун, балки юқори технологияли бизнес обориш учун ҳам юқори нархлар маскани. Муҳожир тадбиркорларнинг ўзлари Кремний водийсидан бўлган дастурчиларни камдан кам ҳолларда ёллашади. Маҳаллий дастурчилар қиммат, талтайган ва кўпинча ташқи таклифлар ва ғоялар оқими туфайли ишда диққат-эътиборни бир жойга жамлай олмайдилар. Натижада муҳожирлар Шарқий Европадан келган дастурчилар ва дизайнерлар билан ишлашни афзал кўришади, аммо бу ҳам 10 соатлик фарқ туфайли кўпинча уларга қийин бўлади. Шу маънода дастурлашни Шарқий Европа ёки Ҳиндистонга яқин вақт минтақасидан олиб бориш осонроқ.

    7. Бозорнинг XXI асрдаги заиф истиқболлари

    Америка бозори бу — дунё аҳолисининг атиги 4 фоизини ташкил этадиган дунё интернетининг қизиб кетган ва бошқарувда қолиб кетган қисми. Ҳатто 10 ёки 20 йил олдин ҳам барча глобал лойиҳалар фақат Кремний водийсидан келиб чиқиши мумкиндек туюлган ва бу асосли эди. У пайт АҚШ энг катта ягона интернет бозори бўлиб, YouTube ва Instagram каби барча янги лойиҳаларни айнан у ердан ишга тушириш осонроқ эди.

    Сўнгги йилларда эса бу ундай эмас: ижтимоий медиада энг катта муваффақиятлар Кремний водийсидан ташқарида пайдо бўлмоқда. Бунга 800 миллион фойдаланувчиси бўлган TikTok ёки 400 миллион фаол фойдаланувчига эга Telegram’ни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўтган ҳафта Ҳиндистоннинг таълим стартапи Byju’нинг капиталлашув даражаси 10 миллиард долларга етди. Бу мантиқий нарсадир: бугунги кунда энг катта очиқ интернет бозори АҚШ эмас, балки Ҳиндистондир. Telegram’даги ҳинд фойдаланувчиларнинг улуши бошқа давлатлардаги фойдаланувчилар улушидан кўпроқ бўлиши тасодиф эмас. Бизнинг бош офисимиз дунёнинг орқа томонида эмас, балки ушбу мамлакатга нисбатан яқин жойлашганидан мамнунмиз.

    Хулоса

    Америка Қўшма Штатлари IТ бизнесини юритиш ёки яшаш учун энг яхши жой эмас. Ишончим комилки, танлов мавжуд бўлган ҳолларда Шарқий Европани тарк этишни истаган ҳар бир киши бошқа вариантларни, албатта, кўриб чиқиши керак.

    Шимолий ва Марказий Европа мамлакатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари анча яхши ҳимоя қилинади ва XXI асрда иқтисодий ўсиш Осиё мамлакатларида тўпланган. Америка ҳанузгача инвесторларнинг арзон пуллари билан дунёдаги баъзи тадбиркор ва дастурчиларни жалб қилишга қодир, аммо бугунги кунда АҚШга кўчиб ўтиш худди актив харидини унинг нархининг энг юқори даражасида бўлган вақтида амалга оширишга ўхшайди.

    08.05.2020, 09:52   Изоҳ (0)   35425
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Xiaomi Япония бозори учун яратилган реклама ролигидаги ядровий портлаш сабаб кечирим сўради

    07.05.2020, 09:28

    Гонконг аэропортига вирус ва бактерияларни 40 сонияда йўқ қилувчи кабина ўрнатилди

    06.05.2020, 13:56

    Apple ва Google коронавирус тарқалишини кузатувчи мобил илова тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишди

    05.05.2020, 19:38

    Кун видеоси: Замонавий смартфон камераси нимага қодир?

    05.05.2020, 12:23

    Redmi раҳбари янги Redmi телевизори сотиб олди. Уни ташиш учун юк машинаси керак бўлди

    04.05.2020, 18:25

    Google Zoom рақобатчисини ишга туширди. Ундан исталган киши бепул фойдаланиши мумкин

    01.05.2020, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.