Американинг Boston Dynamics компаниясига тегишли Spot лақабли робот ит 8 майдан бошлаб одамлар бир-бирига нисбатан оралиқ масофага риоя қилаётганини текширишни бошлади, деб ёзади The Verge.
Коронавирус эпидемиясига қарамай, Сингапурда боғлар бўйлаб ёлғиз сайр қилиш ёки югургани чиқиш тақиқланмаган.
Spot боғга ташриф буюрувчилар учун олдиндан ёзиб қўйилган хабарни ўқийди: «Ўзингизнинг ва атрофдагилар хавфсизлиги учун, илтимос, бир метр нарироқда туринг».
Шунингдек, робот қўлларни ювиш кераклигини ҳам эслатади. Робот одамлар орасидаги масофани аниқлаши, шу билан бирга, камералари орқали боғдаги одамлар сонини кузатиши мумкин.
Изоҳ (0)