Ўзбекистонда 11 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 29 кишига ошиб, 2482 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 2453 нафарга етгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1982 киши касалликдан соғайди, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)