Лига 1 матбуот хизмати Франция чемпионатининг сўнгги 20 йил ичидаги энг яхши ҳужумчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди.
Сўровнома финалида Дидье Дрогба «Милан» форварди Златан Ибрагимовичдан устун келди.
Ивуарлик собиқ футболчи финал йўлида Фернандо Морьентес («Марсель», «Монако»), Александер Фрай («Ренн»), Карим Бензема («Лион») ва Педру Паулетани (ПСЖ, «Бордо») ортда қолдирган.
Ибрагимович эса Марио Балотелли («Ницца»), Александр Ляказетт («Лион»), Килиан Мбаппе («Монако», ПСЖ) ва Эдинсон Каванидан (ПСЖ) кучлироқ деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, Дидье Дрогба Францияда «Ле-Ман», «Генгам» ва «Марсель» жамоаларида тўп сурган. Ибрагимович эса ПСЖда ўйнаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)