Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Марадона ва унинг ватандоши Лионель Мессини ўзаро солиштирди.
«Мессини чуқур ҳурмат қиламан. Янги авлод учун у энг яхши футболчилардан бири. Бироқ Марадона ўзгача, чунки унинг вақтида футбол бошқача бўлган. Унга нисбатан тез-тез қўпол ҳаракатлар бўларди, аммо у доим вазиятни назорат қилиб турар ва жуда чидамли футболчи эди.
Месси топ-ўйинчи, бироқ Марадона — бу бошқа олам. Мен ҳеч қачон уни бошқа футболчиларга тенглаштира олмайман.
Пеленинг ўйинини кўриш насиб қилмаган, аммо етти йил мобайнида Марадона иштирокидаги ҳар бир ўйинни томоша қилганман. У шунчаки энг яхшилардан бири эмас, балки, энг яхши футболчидир», — дейди Каннаваро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)