Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +26°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    АҚШ Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун 100 минг доллар ажратмоқда

    08.05.2020, 18:41 31335

    АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) қошидаги Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бошқармаси орқали, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги тошқин оқибатида жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 100 минг доллар ажратмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати бу маблағдан фойдаланиб сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш орқали Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беради.

    «Сирдарё вилояти аҳолисига чин дилдан ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш учун тезда сафарбар этилди. АҚШ ҳукумати бу офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади», — деди АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм.

    Фавқулодда кўмак бўйича саъй-ҳаракатларни қўллашдан ташқари, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодини диверсификациялаш, минтақавий савдони кучайтириш, соғлиққа жиддий таҳдидларни бартараф этиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун ҳукумат имкониятларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилади.

    Апрель ойининг ўрталарида USAID Ўзбекистонга 400 минг доллар қийматдаги 131 320 килограмм хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим қилганди. Ушбу ижтимоий ёрдам Ўзбекистонда 35 минг нафарга яқин кам таъминланган аҳолининг эҳтиёжларига сарфланиши ва 144 та ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатилиши маълум қилинганди.

    Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганлар учун 15 миллион доллар хайрия қилди. Ушбу маблағнинг 10 миллион доллари ўзбекистонликларга ёрдам учун, 5 миллиони эса Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтараал тумани аҳолиси учун тақдим этилган.

    Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга Сардоба фалокатидан зарар кўрган ҳудудларни тиклашда зудлик билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирганди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун «Саховат карвон»лари жўнатилмоқда. Хусусан, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё вилоятларидан тошқиндан жабрланган сардобаликлар учун инсонпарварлик ёрдами юборилди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Ханчжоу—2022. Муҳсин Ҳисомиддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди

    Бугун, 12:38

    Ўқитувчиларнинг 15 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз тўплашга жалб қилинган — “Юксалиш”

    Бугун, 12:25

    Тошкентнинг қатор туманлари ҳудудида октябрь бошида иссиқ сув таъминоти бир неча кунга ўчирилади

    Бугун, 12:10

    Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистоннинг 18 та ноёб экспонати тақдим этилди

    Бугун, 11:52

    Нью-Йоркда кучли ёмғир ортидан кўчаларни сув босди. Шаҳарда фавқулодда режим эълон қилинди (видео)

    Бугун, 11:40

    Ўзбекистонда саккиз ойда савдо соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Бугун, 11:20

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    11:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.