Хитойнинг барча ҳудудларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф пасайди. Мамлакатда юқори ёки ўрта даражадаги таҳдид даражасига эга жойлар қолмади. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси маълум қилган.
«7 май куни соат 00:00 дан Хэйлунцзян провинциясининг Муданьцзян шаҳар округи Линькоу уездида эпидемиологик хавф пасайтирилди», — деб таъкидланган хабарда. Бир кун аввал эса Хэйлунцзян провинциясининг Суйфэньхэ ва Харбин шаҳарларида пасайтирилган.
Қайд этилишича, ушбу шаҳарларда эпидемиологик хавф даражасининг пасайтирилиши билан бутун Хитой ҳудудида ўрта ва юқори хавф даражали ҳудудлар қолмади.
Апрель ойида Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизидан ортиғи тузалганлигинин маълум қилганди. Ўша вақтда касалхоналарда минг кишидан камроқ бемор қолганди.
Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 май куни мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича 83 968 та ҳолат қайд этилган. 77 957 киши соғайиб, касалхонадан жавоб берилган, беморларнинг 4 633 нафари вафот этган.
Изоҳ (0)