«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала коронавирусни енгиб ўтди. Бу ҳақда туринликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди.
21 март куни Дибала ўзида коронавирус инфекцияси топилганини маълум қилганди. Апрель ойи охирида футболчининг қон таҳлили тўртинчи бор вирусга ижобий натижа бергани хабар қилинганди.
Эндиликда 26 ёшли футболчи буткул тузалган ва уй изоляциясидан озод этилган. Бу маълумотни Дибаланинг ўзи ҳам тасдиқлаган.
«Сўнгги ҳафталарда кўплаб гап-сўзлар бўлди, бироқ тузалганимни тасдиқлайман. Қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Ҳозирда менинг хаёлларим касалликдан азият чекаётган одамларда. Ўзингизни асранг», — дея ёзади Дибаба.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи ўрталарида «Ювентус»нинг икки нафар футболчиси Даниэле Ругани ва Блез Матюиди COVID-19 вирусидан халос бўлгани маълум қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)