Ўзбекистонда 6 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2 кишига ошиб, касалланганлар 2233 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 май давомида Ўзбекистонда жами 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Таққослаш учун: 5 май 18 кишида, 4 май 40 кишида, 3 май куни 31 нафар, 2 май куни 32 нафар, 1 май куни эса 47 нафар беморда коронавирус аниқланган эди.
Шу билан бирга, 6 май куни мамлакат бўйича 76 киши коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилганлар сони жами 1577 кишига етди. Кун давомида Хоразмда 14 киши, Тошкентда 9 киши, Бухорода 5 киши, Самарқандда 3 киши, Андижонда 14 киши, Наманганда 31 киши коронавирусдан соғайди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари вафот этди. Айни вақтда 646 киши даволанишда қолмоқда.
Изоҳ (0)