Ифторлик дастурхонини тансиқ таом билан безашни истаган, аммо нима пиширишга боши қотганлар учун қовурма манти рецептини ҳавола этамиз.

Фото: «Chayxona.uz»

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Гўшт — 500 гр
  • Пиёз— 300-400 гр
  • Туз ва зираворлар —таъбга қараб

Хамирига:

  • Илиқ сув — 1 пиёла
  • Ун — 500-600 гр
  • Туз

Тайёрланиш жараёни:

  • Хамир учун керакли маҳсулотларни қўшиб хамир қоринг, устини ёпиб 1 соат тингани қўйинг.
  • Пиёз ва гўштни майда тўғ​раб, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
  • Хамирни мантига керакли шаклда ёйинг.
  • Хамир бўлакларини гўштли аралашма билан тўлдиринг.
  • Товага ёғ солиб қиздиринг. Ёғ, мантилар товага солинганида устини қоплаши керак.
  • Яхшилаб қовуриб олгач, устини ёпиб паст оловда димланг.
  • Тайёр мантиларни қатиқ ёки сузма билан дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!