Интернетда икки эшикли Alfa Romeo Barchetta автомобили суратлари эълон қилинди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Рендерларни Нидерландиядаги Ugur Sahin Design студиясида яратишди. Alfa Romeo Barchetta эктремал родстери таниш қиёфа касб этди. Икки эшикли суперкар тор уч сегментли ёритгичлар, шунингдек, барабан-шиналар билан тасвирланган.
Автомобиль ўриндиқлари бир-биридан тўсиқлар ёрдамида ажратилган. У бир-бирининг устига вертикал равишда жойлаштирилган тутун чиқариш трубаларига эга.
Автомобилнинг олд қаноти тасвири унга V6c мотори ўрнатилганини тахмин қилиш имконини беради.
Изоҳ (0)