Ўзбекистондаги ёш оналарни «Коинот табассуми—2021» халқаро гўзаллик танловида иштирок этишга чорлашмоқда, деб ёзмоқда «Sputnik».
Танлов шартларига кўра, номзодлар 23 дан 45 ёшгача бўлиши керак. Танлов ёш оналар учун мўлжаллангани туфайли иштирокчилар камида бир нафар фарзанди бўлган аёллар орасидан саралаб олинади.
Аризани танлов сайти орқали қолдириш мумкин.
Иштирокчиларга гўзаллик танлови продюсери — Леонид Хромов, «Коинот табассуми—2020» унвони соҳибаси қримлик Анастасия Косенко, россиялик хонанда, актриса, телебошловчи ва жонли Барби бўлган Таня Тузова ҳамда олдинги мавсумнинг кўплаб ғолиблари баҳо беришлари кутилмоқда.
Бешинчи бор ўтказиладиган фестиваль финал босқичи тахминан 2021 йилнинг январь февраль ойларида Москвадаги концерт залларининг бирида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)