Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бўлиб ўтган мулоқотида қўшни мамлакатнинг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоевга ўзининг саломи ва эзгу тилакларини йўллаган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.
Қозоғистон президенти матбуот хизматининг қўшимча қилишича, телефон суҳбати Қозоғистон тарафи ташаббуси билан бўлиб ўтган. «Қосим-Жўмарт Тўқаевга қувватлов учун миннатдорлик билдириб, Шавкат Мирзиёев офат Қозоғистон жанубидаги бир қатор аҳоли пунктларига ҳам дахл қилганини афсус билан қайд этиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни тезликда қайта тиклаш учун ҳамкорликда чоралар кўриш ниятини билдирди», — дейилади Оқ ўрда баёнотида.
Қайд этиш жоиз, телефон суҳбатида коронавирус тарқалишига қарши кураш, ушбу шароитда икки томонлама иқтисодий муносабатлар суръатини сақлаб қолиш ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)