Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар тарқалди. «Ўзгидромет» бу хабарни рад этди.
Қайд этилишича, республика ҳудудида қум бўрони кутилмаяпти. Аввал хабар қилинганидек, 2 май куни об-ҳавонинг беқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.
Изоҳ (0)