Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мультимедиа марказининг видеосюжетида айтилишича, етказиш («доставка») хизматларини кўрсатадиган такси йўналишлари автомобилларига ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ваҳоланки, Ички ишлар вазирлиги олдинроқ «Gazeta.uz»га шахсий ва хизмат енгил машиналари ҳаракатланиши мумкин бўлган вақт оралиғида — соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача — таксилар ҳам йўловчиларни ташиши мумкинлигини тасдиқлаган эди.

«Gazeta.uz»нинг ички ишлар идораларидаги манбалар орқали аниқлик киритишича, Махсус комиссиянинг баёнида «йўловчилар билан бирга» деган жумла мавжуд эмас. Ваҳоланки, бу жумла расмий манбаларда — «Ҳуқуқий ахборот» каналида ҳам, @koronavirusinfouz Telegram каналида ҳам эълон қилинган. Комиссиянинг протоколлари очиқ манбаларда эълон қилинмаган.

Гап такси хизматининг фаолият юритиши ёки юритмаслиги ҳақида эмас, балки фуқароларни, ҳеч қурса ўзи чиқараётган ҳужжатларни ҳурмат қилишда. Бир оғиз чиқиб, расмий баёнот бериб, узр сўра, «нотўғри гапирибмиз» ёки «сизларни чалғитибмиз», деб қўй.

Йўқ, булар Ўзбекистон фуқароларига хизмат қилмайди. Улар ўзларидан бошқа ҳеч кимга хизмат қилмайди. Улар ҳеч кимга ҳисобдор эмас. Сал хижолат бўлиш керак, ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Йўқса, протоколни эълон қилсин.

Чап қўлнинг ишига ўнг қўл жавоб бермаса, эртага буларга ишонч қоладими?

@davletovuz

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Юксалиш” ҳаракати диний материаллар тарқатганлик айблови билан жавобгарликка тортилиш ҳолатлари учраётганига муносабат билдирди
Дунё
Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви қурбонлари сони 230 кишидан ошди (фото)
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди