Президент Шавкат Мирзиёев 2 май куни Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Аввал хабар берилганидек, давлат раҳбари вазиятни мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берган.
Президент матбуот хизматининг қайд этишича, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил оғир келганини тан олиб, «шароит яхшиланмагунича бирорта раҳбар ҳеч қаерга кетмаслиги»ни таъкидлаган.
Изоҳ (0)