Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида 1 май куни юз берган авария муносабати билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Миллий гвардия, ИИВ вакиллари билан биргаликда хавф ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини фаол олиб бормоқда.
ФВВ матбуот хизматидан маълум қилишларича, қидирув-қутқарув ишлари вақтида қутқарилган фуқаролар моторли қайиқларни хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда, шундан сўнг уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
«Ҳозиргача ўнлаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинди. Одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ахборот ҳозирча келиб тушгани йўқ», — дея маълум қилди ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.
ФВВ сайтида 2 май куни эълон қилинган ахборотда таъкидланишича, қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишларида камида 20 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)