Сардоба сув омборидаги вазият туфайли 1 майдан буён Сирдарё вилоятида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев 2 май куни офатдан катта зарар кўрган Сардоба тумани «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг хабар беришича, бу ерда Ҳукумат комиссияси аъзолари ҳудудни тозалаш, санитар ҳолатни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берган.
«Давлатимиз раҳбари қишлоқ ичига кириб, хонадонларга етган зарарни кўздан кечирди», — дейилади телеканал ахборотида.
Изоҳ (0)