Хитой ҳукумати расмийлари коронавирус инфекцияси келиб чиқиши бўйича текширувни бошлади, бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари унда иштирок этиш учун таклиф қилинмади. Бу ҳақда Sky News телеканалига ташкилотнинг Хитойдаги вакили Годен Галеа маълум қилган.
«Биз халқаро текширув олиб бориш бошланганидан хабардормиз, аммо бу босқичда биз таклиф этилмадик», — деган Галеа. Унинг айтишича, ЖССТ Хитой соғлиқни сақлаш идоралари ва ҳукуматига ушбу текширув юзасидан сўровнома юборишда давом этмоқда.
Шу билан бирга, ташкилотга қатнашишни рад этиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ, деб ҳисобламоқда. Унинг таъкидлашича, ЖССТ вируснинг табиий келиб чиқишига шубҳа қилмаяпти.
Аввалроқ Fox News телеканали коронавируснинг Уханда лаборатория шароитида яратилганини тахмин қилганди. Дональд Трамп ҳам коронавирус лабораторияда яратилганини исботловчи далиллари борлигини билдирган.
Американинг The Washington Post газетаси коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки ҳолат ҳақида яна турли назариялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Хитой ҳукуматини биринчи одам касалланиши шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишга чақирган.
Изоҳ (0)