Буюк Британияда коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар учун боғида сайр қилиб, 30 миллион фунт тўплаган ва You’ll never never walk alone қўшиғига куйланган кавер билан хит-парадда биринчи ўринни эгаллаган Иккинчи жаҳон уруши фахрийси капитан Том Мур 30 апрель куни 100 ёшга тўлди.
Meduza нашрининг ёзишича, капитан Том Бедфордшир графлигидаги уйида туғилган кунини нишонлаган. У туғилган кунида минглаб табриклар ва ажойиб совғалар қабул қилди.
Капитан Томни туғилган куни билан қиролича Елизавета II ва мамлакат бош вазири Борис Жонсон ҳам табриклади.
Том Мур қироличадан ташқари 140 минг кишидан откритка олди. Откриткалар фахрийнинг туғилган кунидан бир неча кун олдин кела бошлади. Откриткаларни капитан Томнинг невараси ўқийдиган мактабнинг залига жойлаштириб чиқишди.
Капитан Том Харрогейт шаҳридаги ҳарбий коллежнинг фахрий полковнигига айланди. У унвони ошганидан хурсанд бўлди: «Мен ҳали ҳам капитан Томман, лекин кимдир мени полковник деб чақирмоқчи бўлса, катта раҳмат дейман».
Янги унвон билан бирга у йўқотиб қўйган медали ўрнига янгисини олди. 1945 йилда таъсис этилган «Мудофаа учун» медали Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига берилган.
Ветераннинг туғилган куни муносабати билан ҳақиқий ҳаво паради уюштирилди. Капитан Томнинг уйи устидан «Ҳоукер Ҳаррикейн» ва «Спитфайр» қирувчи самолётлари учиб ўтди. Ушбу самолётлар Иккинчи жаҳон уруши йиллари Қироллик ҲҲКнинг асосий қирувчи самолётлари бўлган.
The amazing moment a Spitfire and Hurricane flew over @captaintommoore's house to mark his 100th birthday on #BBCBreakfast.#CaptainTom100
— BBC Breakfast (@BBCBreakfast) April 30, 2020
More here: https://t.co/1BAoxJgEVN pic.twitter.com/auFO4hbGbC
Буюк Британия Қироллик почтаси капитан Томнинг юбилейи муносабати билан почта тамғаси яратди. 1 майгача барча хатларга айнан шу почта тамғаси босилади.
Today we launch a very special postmark to celebrate Captain Thomas Moore's 100th Birthday!
— Royal Mail (@RoyalMail) April 27, 2020
The postmark will pay tribute to the work of the inspiring NHS fundraiser who has captured the hearts and minds of the nation in the midst of the ongoing crisis.#CaptainTomMoore 👏 pic.twitter.com/EGC9f8nfTw
Бундан ташқари, капитан Том крикет бўйича Англия терма жамоасининг фахрий аъзосига айланди.
Иккита поезд ветеран шарафига номланди.
Капитан Томнинг ўзи туғилган куни арафасида Twitter’да қуйидагича пост қолдирди: «Менинг 100 ёшга тўлишим ҳайратланарли. Лекин янада ҳайратланарлиси — мен бу кунни кўплаб табриклар билан қарши олаётганим. Менинг сайримга одамлар билдирган муносабатидан завқланяпман. Хайрия қилган, откритка ва табриклар юборганлардан миннатдорман. Илтимос, уйингизда қолинг, хавфсизликда қолинг. Эртага яхши кун бўлади».
Изоҳ (0)