Коронавирус пандемияси туфайли сайёҳлар 2020 йилда Нидерландиядаги лолазорларни кўриш учун бора олмайди, деб ёзади Lonely Planet.
Шунинг учун маҳаллий гулчи фермерлар лолаларни ўз кўзи билан кўра олмаётганларни руҳлантириш усулини топди. Айнан хафа бўлаётган сайёҳлар учун далаларда гуллардан турли мурожаатлар ясалмоқда. Масалан, «Кучли бўлинг!» ёки «Кейинги йил кўришамиз» деб ёзишмоқда.
Фермалар ишчилари шу йўсинда уйда ўтирган одамларнинг кайфиятини кўтаришга муваффақ бўлганига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)