Хитойнинг Redmi компанияси ўзининг К30 Pro смарфонини қандай қилиб микроскопга айлантириш бўйича қўлланмани эълон қилди. Ушбу жараёндан кейин смартфон инсон кўзи кўришга ожиз майда зарраларни ҳам суратга олиши мумкин, деб хабар беради IXBT.
Таъкидлаш керакки, мазкур смартфонга фокус оралиғи 50 миллиметрли 8 мегапикселга тенг «телевик» ўрнатилган. Смартфон имкониятини кенгайтириш ва ундан микроскоп сифатида фойдаланиш учун қўшимча макрокамера модулини сотиб олиш керак. Қуйидаги видеороликда модулни кесиб, ундаги объективни олиш жараёнлари кўрсатиб берилган.
Смартфоннинг орқа панели очилганидан сўнг, қўшимча объективни асосий камеранинг пастки чап камера устига ўрнатиш лозим. Қўшимча объектни қандай ўрнатиш кераклиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Тахминларга кўра, бу шунчаки тажриба сифатида кўрсатиб берилган бўлиб, мазкур жараёндан кейин барибир орқа панелни қайта ўрнатиб бўлмайди.
Роликда Redmi К30 Pro қарағай игналари, дафний, асалари оёғи, одам қонининг томчиси, пиёз ва жарроҳлик ниқобини суратга олгани тасвирланган.
Изоҳ (0)