• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда карантин чекловларини енгиллаштириш бўйича дастлабки чораларни маълум қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель, чоршанба куни, пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда давлат раҳбари республикада санитар-эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамларни қўйиш вақти келганини маълум қилди.

    Биринчидан, санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат берилади. Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

    Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ушбу топшириқнинг ижросини сўзсиз таъминлаш чорасини кўради. Тошкент шаҳри бу борада намуна бўлиши кераклиги қайд этилди.

    Иккинчидан, пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

    Бош прокурор бошчилигидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларга етказиб бериш бўйича 24 соат ишлайдиган узлуксиз тизим ташкил этиш топширилади.

    Ички ишлар вазирлиги деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситаларини ҳудудлараро постларда кутиб олиш, уларни ташкил этилган ярмаркалар ва савдо нуқталарига тартиб билан кузатиб боришни таъминлайди.

    Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги сотиш учун олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларда аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда савдо майдончалари, ярмарка ва бозорларга йўналтириб боради.

    Учинчидан, аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқаролар томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловлар ҳам секин-аста юмшатиб борилади.

    Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминлайди.

    Бунда:

    • шахсий автотранспортдан, биринчи навбатда, фуқароларнинг иш жойига, тиббиёт муассасаларига бориши ва уйига қайтиши, истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни харид қилиши учун фойдаланиши;
    • махсус рухсатномалар (стикерлар)га эга ва етказиб бериш хизматини кўрсатаётган фуқаролар эса шахсий автотранспортда ҳеч қандай чекловсиз ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонликларга муайян вақтларда шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилди

    Шу билан бирга, олимларга, илмий-тадқиқот институтлари ходимларига, профессор-ўқитувчиларга санитария-гигиена нормаларини таъминлаган ҳолда ўз лаборатория ва кафедраларида кундалик ишларини давом эттиришларига ижозат берилади.

    Президентнинг маълум қилишича, вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишлар янада дадилроқ давом эттирилади.

    «Лекин такрор ва такрор айтаман: ҳамма жойда санитария талабларига амал қилишга биринчи даражали масала деб қарашимиз керак.

    Мамлакатимизда пандемияга қарши кураш борасида ўтган вақт мобайнида муҳим тажриба орттирилди. Энди ундан юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда тиббий маданиятни ошириш йўлида самарали фойдаланишимиз зарур.

    Таъкидлаб айтаман, агар бу талабларга барчамиз қатъий амал қилмасак, санитария-карантин нормаларига аҳамият бермасак, шунча қилган ишларимиз, кўрган чора-тадбирларимиз зое кетиши ҳеч гап эмас.

    Энг асосийси, ҳар биримизнинг соғлиғимиз ўзимизга ва айни вақтда бутун халқимизнинг соғлиғи ҳар биримизга, бизнинг онг-у тафаккуримиз, тартиб-интизом ва сабр-бардошимизга боғлиқ эканини барчамиз ҳеч қачон унутмаслигимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    29.04.2020, 21:42   Изоҳ (0)   81103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат солиқ қўмитаси ҳомийлар пандемия даврида қандай имтиёзларга эга бўлганини тушунтириб берди

    29.04.2020, 21:27

    Қонунчилик палатаси депутатлари прописка тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    29.04.2020, 21:05

    Яна 30 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда COVID-19’дан тузалганлар сони 1096 нафарга етди

    29.04.2020, 20:54

    Давлат тест маркази 2020 йилги ОТМга кириш тест топшириқлари соддалаштирилишини маълум қилди

    29.04.2020, 20:26

    «Ўзгидромет» 30 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    29.04.2020, 20:04

    Ўзбекистонликларга муайян вақтларда шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилди

    29.04.2020, 20:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.