Жиноят ишлари карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши муносабати билан тўхтатилмайди. Бу ҳақда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилган.
Матбуот котиби фуқаролардан келиб тушган «Эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд ишлари карантин туфайли тўхтатилганми, агар карантин муддати яна сурилса, ҳибсда ушлаб туриш давом эттириладими?», — деган саволга жавоб берган.
Мавзуга доир: Ички ишлар вазирлиги карантин даврида маҳкумларнинг озодликка чиқиш муддати масаласига изоҳ берди
Қамоқда сақлаб туришнинг муддати кўпи билан уч ойни ташкил қилиши (Жиноят процессуал кодексининг 245-моддаси), мазкур муддатни тегишли тартибда беш ой ва етти ойгача узайтириш мумкинлиги таъкидланган.
Мавзуга доир: Олий суд карантин даврида қайси тоифадаги ишларни кўриб чиқиш давом эттирилишини маълум қилди
«Шахснинг айбдорлигини ёки айбсизлигини фақатгина суд ҳал этади», — дейди Шоҳрух Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули коронавирус туфайли вақтинча тўхтатилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)