Transfermarkt маълумотларига кўра Ўзбекистон Суперлигаси клублари орасида энг қиммат таркибга эга жамоа «Пахтакор» бўлиб қолмоқда.
«Шерлар» таркиби 11,9 миллион еврога баҳоланган. Шу билан бирга апрель ойи бошидаги нарх билан ҳисоблаганда (14,1 миллион) «Пахтакор» Суперлига энг кўп миқдорда арзонлаган клуб бўлиб турибди — 2,2 миллион евро.
Иккинчи ўриндаги «Локомотив» 1,3 миллион еврога арзонлашган бўлса, кучли учликка кирган «Навбаҳор» таркиби 920 минг евро йўқотган. Сўнгги ўринлардаги «Андижон» ва «Металлург»дан ташқари барча жамоалар нархида пасайиш бўлган.
Суперлига клублари таркибининг нархлари:
- «Пахтакор» — 11,9 миллион евро
- «Локомотив» — 7,75
- «Навбаҳор» — 6,33
- ОКМК — 5,8
- «Бунёдкор» — 5,6
- «Сўғдиёна» — 5,33
- «Қўқон-1912» — 5,15
- «Насаф» — 4,83
- «Сурхон» — 4,6
- «Бухоро» — 4,1
- «Металлург» — 3,98
- «Қизилқум» — 3,48
- «Андижон» — 2,68
- «Машъал» — 2,3
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)