• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Реал»дан кетишни хоҳламаган, «Порту»да ўйнашни эса хаёлига ҳам келтирмаган Икер Касильяс интервьюси

    Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс ҳақида сўз борадиган бўлса, кўпчиликнинг хаёлига унинг «Реал»даги фаолияти келади. Афсуски, узоқ йиллар мобайнида Мадрид клуби шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган посбон 2015 йилда қадрдон жамоаси билан хайрлашишга мажбур бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хайрлашув матбуот анжуманида Касильяс кўз ёшларини тия олмаган ҳолда шундай деганди:

    «Реал»дек жамоанинг сардори бўлиш ва кўплаб совринларни бошим узра баланд кўтариш имконияти берилгани учун барчадан миннатдорман. Умид қиламанки, улар мени нафақат яхши ёки ёмон дарвозабон сифатида, балки муносиб инсон сифатида ҳам эслашади.
    Касильяс «Реал»дан кетгани билан футбол ихлосмандларининг қалбини тарк этмади. У «Порту» тарихида ҳам муносиб из қолдириб, клуб мухлисларининг суюклисига айланди. 2018 йилда эса соғлиғидаги муаммолар сабаб фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди.

    Қуйидаги интервьюда Икер «Порту» жамоасига мослашиши қандай кечгани, юрак хуружини бошидан ўтказгани ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашади.

    «Порту» ва шаҳарга мослашиши ҳақида

    «Аввал бошиданоқ бунга кўникишим керак эди. Портудаги биринчи йил бироз қийин кечди, аммо кейинчалик оилам билан бу ерга мослаша бошладик. Мен бу шаҳарни яхши кўраман, у – жуда гўзал. Шаҳар менга хотиржамлик бағишлайди, бу эса мен учун жуда муҳим омиллардан бири. Мен мамлакатга, хусусан, Португа фақатгина раҳмат айтишим мумкин».

    «Порту» президенти ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «У футболни жуда севади, барча ўйин ва ундаги воқеаларни яхши эслайди. Фикримча, у футбол ҳақида мендан кўпроқ нарсани билади. Бундан ташқари, китоб ёзиш тажрибасига ҳам эга».

    Витор Баянинг (португалиялик дарвозабон) ўйинидан ҳайратланиши ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Витор «Барселона»га келганини кўриш ёқимли эди. Менга унинг ҳаракатлари, либоси ва анжомлари жуда ёқарди. Айнан у туфайли узунроқ форма кийганман».

    Қачондир «Порту»да ўйнашни ўйламагани ҳақида

    «Ҳеч қачон «Порту»да ўйнашим мумкинлигини ўйламаганман. Ҳаётим «Реал» билан боғлиқ бўлган. Фаолиятимни ўша ерда бошлаб, ўша ерда тугатиш ниятида эдим. Бироқ юзага келган вазият мени бошқа йўлдан боришга мажбур қилди. Кейин «Порту»дан таклиф бўлди. Испанияликлар кўп бўлгани ва Мадридга яқин бўлгани учун узоқ ўйлаб ўтирмадим».

    «Порту»даги энг эсда қоларли вазият

    «Мамлакат чемпионлигини қўлга киритганимиз. Ўша йили Жозе Са (ҳозирда «Олимпиакос» дарвозабони) билан бирга ўйнагандик. Чемпионат биз учун жуда муҳим бўлган».

    «Порту»даги энг яхши «сейв»

    «Спортинг«га қарши кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида ўнг бурчакка йўлланган зарбини бартараф этганим». 

    «Порту»даги жамоадоши Тикиньо Соаресга миллион евро бериш ёки бермаслиги ҳақида

    «Соарес учун уйда ўтириш жуда қийин бўлса керак. У нафақат ўйинчи, балки инсон сифатида ҳам ажойиб фазилатларга эга. Мен унга миллион евро бераманми? Йўқ».

    Рикардо Перейранинг уни ёмон кийинади, деган гапига изоҳи

    «Мен бунга мутлақо қаршиман. Жамоада мендан бошқа ҳамма жуда ёмон кийинади. Рикардо Данило ва Жозе Са каби ўзини энг замонавий деб ҳисоблайди».

     Сержиу Консейсау («Порту» бош мураббийи) ҳақида

    «Сержиу Консейсау жамоамизга катта таъсир кўрсатди. У барчамизни ўзгартира олди».

    Қарашларининг ўзгаргани ҳақида

    «Асосан, фикрлашимда баъзи нарсалар ўзгарди. Кўпроқ вақтни қадрлай бошладим. Биз футболчилар баъзида бор нарсаларимизнинг қадрига етмаймиз ва кўплаб инсонларни хурсанд қилишимиз мумкинлигини тушунмаймиз. Менда шу нарсалар ҳам бироз ўзгарди».

    Яна майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Майдонга қайтиш тўғрисида гап кетганда, реалист бўлиш керак. Мен учун айни чоғда энг муҳими –– соғлиғим. Юрак хуружини ўтказганимдан кейин бир ой давомида жудаям тушкун кайфиятда юрдим. Югуришдан, жисмоний машқларни бажаришдан ҳатто ухлашга ётишдан ҳам қўрқардим. Хайриятки, ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бунинг учун керакли бўлган дори воситаларини қабул қилиб тураман. Майдонга қайтиш ёки қайтмаслигимни фақат шифокорлар айтиши мумкин».

    Келажаги ҳақида

    «Ҳозир аниқ бир нарса дейиш мушкул. Икки ой олдин Испания федерацияси президентлигига номзодлигим тўғрисида у ердагилар билан гаплашгандим. Дунёдаги вазиятни ҳисобга олсак, бу унчалик муҳими эмас. Ҳозир биринчи ўринда инсонлар саломатлиги туриши лозим. Барчаси ортда қолиши билан, қабул қилишим керак бўлган қарорга келаман. Ҳозирча номзодимни қайтариб олганим йўқ. Айни пайтда энг муҳими одатий турмуш тарзига қайтишдир».

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    27.04.2020, 15:10   Изоҳ (0)   30405
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Де Брюйнедан Сон Ҳён Мингача. Премьер Лига жорий мавсумининг энг яхшилари аниқланди

    27.04.2020, 14:16

    ESPN энг можароли трансферлар рейтингини эълон қилди. Луиш Фигу 2-ўринда

    27.04.2020, 13:15

    Чиро Иммобиле: Испанияда бўлган вақтимда Унаи Эмери ҳеч вақони тушунмаслигини англаб етгандим

    27.04.2020, 12:18

    Дания Евро—2020 мусобақасини қабул қилишдан бош тортиши мумкин

    27.04.2020, 11:32

    Daily Mail АПЛнинг мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ундан «Ливерпуль»нинг 7 футболчиси ўрин олди

    27.04.2020, 10:34

    Роналду, Месси, Мане. Чемпионлар Лигасининг 2018/19 йилги мавсумидаги энг чиройли 10 та гол (видео)

    27.04.2020, 06:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.