Ўзбекистон терма жамоаси ва «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолияти мобайнида бирга ҳаракат қилган энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.
Аҳмедов ўзбекистонлик футболчилардан фақат Александр Гейнрихни рамзий терма жамоага киритган. Шунингдек, уч нафардан россиялик ва бразилиялик футболчилари ҳам терма жамоадан ўрин олган.
Қуйида Аҳмедовнинг энг яхши шерикларидан иборат рамзий терма жамоа билан танишинг:
Мавзуга доир: Александр Гейнрих энг яхши футболчилардан иборат Ўзбекистон рамзий терма жамоасини тузди
Ҳимоячилар: Юрий Жирков (Россия), Андреас Гранквист (Швеция), Андрей Ешенко (Россия).
Ярим ҳимоячилар: Лассана Диарра (Франция), Оскар (Бразилия), Роман Широков (Россия).
Ҳужумчилар: Виллиан (Бразилия), Ҳалк (Бразилия), Самюуэль Это’O (Камерун), Александр Гейнрих (Ўзбекистон).
Бош мураббий: Андре Виллаш-Боаш.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)