• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ: Ўзбекистонда пандемияга қарши аввалдан зарур чоралар кўрилганди

    Ўзбекистонда пандемияга қарши аввалдан зарур чоралар кўрилиб, аҳоли учун тўртта тоифада тиббиёт муассасалари шай ҳолатга келтирилган. Бу ҳақда ССВ Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фаррух Шарипов маълум қилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Унинг айтишича, дунёда коронавирус пандемияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2020 йил 11 март куни эълон қилинган бўлса, Ўзбекистонда биринчи бемор қайд этилишидан қарийб икки ой олдин Президент томонидан эпидемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар унга қарши комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган эди.

    «Эпидемияга қарши тадбирлар билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолига ўз вақтида, сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатиш учун кўплаб зарур чоралар амалга оширилмоқда. Жумладан, мавжуд тиббиёт муассасалари катталар ва болалар учун 4 тоифада қайта ихтисослаштирилиб, тайёрланди», — дейди Фаррух Шарипов.

    Унинг айтишича, биринчи навбатда, Ўзбекистон бўйича COVID-19 инфекцияси билан касалланган ҳамда гемодиализга муҳтож беморлар учун 16 586 та шифо-ўринга эга 80 та даволаш-профилактика муассасалари, шунингдек, COVID-19 инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёллар учун эса 340 шифо-ўринга эга 13 та туғруқ комплекси шай ҳолатга келтирилди.

    Иккинчидан, мазкур инфекция билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган, шошилинч тиббий ёрдам хизматига, шунингдек, гемодиализ ёрдамига муҳтож беморлар учун 1860 та шифо-ўринга эга 14 та даволаш-профилактика муассасаси, коронавирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган ҳомиладор аёллар учун эса 740 шифо-ўринга эга 14 та туғруқ комплекси ажратилди.

    Мавзуга доир: Сингапурлик олимлар Ўзбекистонда коронавирус қачон бутунлай тугашини прогноз қилди

    Шунингдек, инфекция аниқланмаган ва беморлар билан мулоқотда бўлмаган аҳолининг қолган қисми учун фтизиатрия, эндокринология, онкология, нейрохирургия, нефрология, гематология, наркология, акушерлик ва гинекология, руҳий касалликлар, қон марказлари, гемодиализ бўлимлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, жами 78 284 та шифо-ўринга эга даволаш-профилактика муассасалари хизмат кўрсатиши белгиланди.

    Тўртинчи тоифа сифатида инфекция аниқланмаган ва мулоқотда бўлмаган, кечиктирилмайдиган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморлар учун 1586 та шифо-ўринга эга 210 та даволаш-профилактика муассасаси тайёрлаб қўйилган.

    Барча даволаш-профилактика муассасалари малакали тиббий кадрлар, керакли миқдордаги дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар, буюмлар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.

    «Ушбу кўрилган чора-тадбирлар, ривожланган давлатларни шошириб қўйган бир пайтда, пандемияга қарши курашишда ўз самарасини бермоқда. Шунингдек, касалланганларни халқаро стандартлар асосида даволаш чораларининг тўғри амалга оширилгани туфайли шифо топганлар ҳам кундан кунга кўпайиб бормоқда», — дея ўз сўзларини якунлаган Фаррух Шарипов.

    Маълумот учун, 2020 йил 27 апрель соат 18:15 ҳолати бўйича жами 103 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 892 нафарга етди. Вирус аниқлангандан буён қайд этилган жами касалланиш ҳолатлари эса 27 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, 1904 тани ташкил этмоқда. Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди.

    28.04.2020, 06:03   Изоҳ (0)   20534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими операторини танлов асосида белгилаш таклиф этилди

    28.04.2020, 05:36

    Карантин даврида болани эмлашлар хавфли эмасми? Коронавирусга қарши кураш штаби жавоб берди

    28.04.2020, 04:35

    Карантин сабабли ёпилган Республика перинатал маркази май ойида очилиши мумкинлиги айтилди

    28.04.2020, 03:34

    Ўзбекистонда пенсионерларнинг 20 апрелгача ортиқча ҳисобланган пенсиялари бўйича қарзларидан воз кечилади

    28.04.2020, 02:33

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги ёмғир аралаш кучли шамол туфайли электр таъминоти вақтинча ўчирилди

    28.04.2020, 00:31

    Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фармонни имзолади

    27.04.2020, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Англияда музей ходими 17 йил давомида экспонатларни ўғирлаб, сотиб юборгани аниқланди

    Дунё | 1 август, 21:45

    Microsoft сунъий интеллект таҳдид солаётган 40 та касбни эълон қилди

    Дунё | 1 август, 21:25

    Сенат хориждан қайтганларни ОИВ инфекцияси текширувидан мажбурий ўтказишга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 1 август, 21:12

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 1 август, 21:02

    Машҳур фильмларда кино ижодкорлар кулгили хатоларга йўл қўйган ҳолатлар

    Кино | 1 август, 20:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.