Агар бола айни вақтда соғ бўлса эмлаш графигини бузишга эҳтиёж йўқ. Бу ҳақда 27 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.
Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда поликлиникаларда бехавотир эмланиш учун барча шароитлар яратилган.
«Карантингача бир ой мобайнида 1-2 эмлаш кунлари бўлган бўлса, ҳозирги кунда поликлиникаларда одамларни тўпланиб қолишини олдини олиш ва ўз вақтида дезинфекция муолажаларини ўтказиш учун деярли ҳар куни эмлатиш мумкин», — деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.
Унинг қўшимча қилишича, кутиб қолмаслик учун олдиндан телефон орқали эмлашга ёзилиб қўйиш тўғри бўлади.
Изоҳ (0)