• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пандемиянинг даҳшатли сценарийси. Коронавирус айрим мамлакатларда аҳолининг бир фоизгача қисмининг ўлимига олиб келиши мумкин

    Лаборатория таҳлиллари ва айрим мамлакатлардаги ўлим кўрсаткичининг катталиги юзасидан олиб борилган ҳисоб-китоблар орқали SARS-CoV-2 инфекциясининг ўлим даражасига янада аниқлик киритилди. «Дарё» medRxiv’да эълон қилинган мақолани таржима тариқасида тақдим этади.

    Италиялик олимлар Жанлука Ринальди ва Маттео Парадизи муаллифлигидаги мақола тиббиётга оид илмий мақолалар платформаси бўлмиш medRxiv’га жойланди. Унда Италияда коронавирус пандемиясидан дастлабки қирқ кун ичида содир бўлган ўлим ҳолатларининг йирик таҳлили ҳақида сўз боради. Тадқиқотлар Италияда ушбу инфекциядан энг катта жабр кўрган ҳудуд — Ломбардия мисолида ўтказилган бўлиб, жами 50 мингга яқин одам билан боғлиқ таҳлилларни қамраб олган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Таъкидланишича, олимлар ўз таҳлилларида мамлакатдаги расмий статистикадан фойдаланмаган. Бунга сабаб қилиб расмий статистиканинг кўп ҳолларда тўлиқ эмаслиги ёки янглиш рақамлардан иборат бўлиш эҳтимоли кўрсатилган. Бунинг ўрнига олимлар SARS-CoV-2 инфекциясини аниқлашга қаратилган оммавий ўтказилган тестлар кўлами статистикасидан фойдаланди. Айтилишича, айнан оммавий тест натижаларининг таҳлили пандемиянинг асл миқёсини ҳамда патогеннинг ҳақиқий ўлим кўрсаткичини баҳолашга имкон беради.

    Тадқиқот объекти сифатида олинган ҳудуд Италиядаги эпидемия ўчоғи бўлган эди ва 21 февраль куни ушбу ҳудуд чегаралари тўлиқ ёпилиб, барча аҳоли пунктларида қатъий карантин чоралари жорий қилинганди. Ринальди ва Парадизи ўз таҳлиллари учун айнан шу санани ахборот йиғишнинг дастлабки старт нуқтаси сифатида белгилаб олди.

    21 февралдан 4 апрелгача бўлган муддатда мазкур ҳудудда кузатилган ўлим кўрсаткичи ва марҳумларнинг жинс-ёш тақсимоти бўйича статистикаси ҳосил қилингач, олимлар ҳудуднинг айнан шу давр интервали учун аввалги беш йилликдаги ўлим статистикаси билан таққосланди. Хулосалар эса кишини даҳшатга солади. Аниқланишича, 2020 йилнинг мазкур давридаги ўлим сони аввалги йиллардаги шу даврлардаги ўлимлар сонидан қарийб беш баробар катта бўлиб чиқди. 2014—2019 йилларнинг 21 февралидан 4 апрелигача бўлган 40 кунлик оралиқларида Ломбардияда ўртача 70 та ўлим қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 341 тани ташкил қилди.

    Кейин эса олимлар ҳудуддаги қатъий карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг ўтказилган қон таҳлиллари статистикаси билан танишди. Тадқиқ қилинаётган ҳудудда аҳолининг вирус юқтириш даражаси 40 фоиз атрофида бўлиб чиқди, айрим алоҳида олинган аҳоли пунктларида эса одамларнинг 80 фоизга яқин қисмида вирус аниқланди. Ушбу маълумотлар асосида Парадизи ва Ринальди коронавируснинг ўлим кўрсаткичи 1,29 фоиз эканини хулоса қилди. Агар 60 ёшдан ошган кексаларни алоҳида ижтимоий қатлам сифатида қараб, улар учун алоҳида таҳлил қилинса, бу қатлам учун коронавируснинг ўлим кўрсаткичи 4,25 фоизга тенг бўлиб чиқар экан.

    Қизиғи шундаки, Парадизи ва Ринальди олган натижалар дунёдаги илк инфекция ўчоқларидан бири бўлган Diamond Princess круиз кемасида кузатилган ўлим кўрсаткичи билан деярли бир хил чиқди. Эслатиб ўтамиз, Diamond Princess круиз кемасида инфекцияга чалинганларнинг 1,3 фоизи вафот этган эди. Фақат ўша кўрсаткич илмий таҳлил учун қабул қилишга ярамасди, чунки бу ўринда маълумот учун олинган саноқ сон жуда кичик бўлган (712 нафар юқтирганлардан 13 таси ўлган эди, бу эса статистик қиёсий таҳлиллар учун камлик қилади). Боз устига, ушбу лайнерда круиз саёҳатга чиққан сайёҳларнинг катта қисми нафақа ёшида олам кезишни мақсад қилган кексалар бўлган.

    Diamond Princess круиз кемасидаги инфекцион манзара асосида Хитой аҳолиси учун қилинган қайта ҳисоб-китоблар эса ушбу мамлакат учун ўлим кўрсаткичи 0,6 фоиз атрофида эканини кўрсатиб берган эди. Аслида эса Хитойда ўлим даражаси бундан икки марта катта бўлиб чиқди. Албатта, Италияга нисбатан ушбу ҳисоб-китобларни қўллаганда шуни эътиборга олиш керакки, Италия аҳолиси ёш таркиби жиҳатидан дунёдаги «энг кекса» халқлардан бири саналади. Шунга кўра, Парадизи ва Риналди қатъий карантин чоралари кўрилмаса ва коронавирус эпидемияси энг ёмон сценарий бўйича кетса, мамлакат аҳолисининг 1 фоиз атрофидаги қисми инфекциядан ўлиб кетишини прогноз қилди.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Италиядаги инфекция ўчоқларидан масофа жиҳатдан қанча олислашилгани сари юқтиришлар ва пировардида ўлимлар сони ҳам камайиб борган. Бироқ айнан шундай жиҳат туфайли аҳолида янги коронавирусга нисбатан жамоавий иммунитет шаклланиши ҳали содир бўлмади. Бу эса ҳозир касалланмаганларнинг эпидемиянинг кейинги тўлқинида касалланиши эҳтимолини оширади. Шунга кўра, COVID-19 инфекциясидан ўлим кўрсаткичининг қанчалик камайтиришга эришилиши ҳозирда унга қарши вакцинанинг ёки ҳақиқий таъсирчан дориларнинг қанчалик эрта ихтиро қилинишга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб турибди.

    Шу сабабли ҳозирча вакцина ва самарали дорилар йўқ экан, илмий мақола хулосасида келтирилишича, COVID-19 эпидемиясини жиловлаш ва ўлимлар сонининг янада даҳшатли бўлиб кетмаслиги учун айнан энг қатъий карантин чораларигина ёрдам беради. Қатъий карантин ва ўз-ўзини чеклаш (изоляциялаш), кўчага чиқмаслик, имкон қадар ўзгалар билан мулоқотда бўлмаслик орқалигина пандемияга қарши самарали курашиш мумкин. Қатъий карантин — пандемияни бартараф этиш учун ҳозирда энг асосий ва энг самарадор чорадир.

    28.04.2020, 18:57   Изоҳ (0)   109299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирус сабаб интернет-фойдаланувчилар сони 900 млн кишидан ошиб кетди

    28.04.2020, 18:33

    Бразилия суди мамлакат президенти Болсонаруга нисбатан тергов бошлашга қарор қилди

    28.04.2020, 17:52

    Билл Гейтс пандемиядан кейинги одатдаги ҳаёт тарзи қачон бошланишини маълум қилди

    28.04.2020, 16:08

    БМТ: Пандемиядан сўнг аввалги ҳаёт тарзига қайтиб бўлмайди

    28.04.2020, 14:53

    Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 2950 кишига етди

    28.04.2020, 12:09

    Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 708 кишига етди

    28.04.2020, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.