Ўзбекистонда 28 апрель куни дастлаб Фарғона вилоятида етти нафар, Қашқадарё вилоятида бир нафар, Бухоро вилоятида тўққиз нафар, Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, 28 апрель соат 19:15 ҳолатига кўра, Андижон вилоятида 27 нафар, Сурхондарёда етти нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилган.
Шундай қилиб, Андижонда коронавирусдан соғайган беморлар сони 88 нафарга, Сурхондарёда эса 18 нафарга етган. Ўзбекистон бўйича эса 28 апрель куни жами 100 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 992 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 1939 та ҳолат қайд этилган, 15 мартдан бери беморларнинг саккиз нафари вафот этган.
Изоҳ (0)