Президент Шавкат Мирзиёев 28 апрель, сешанба куни, Бухоро вилоятига сафари чоғида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Расмий ахборотда таъкидланишича, «муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди».
Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропортида табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳоли, фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлик ва идораларга топшириқлар берган.
Шунинг билан Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга доир:
- Шамолдан зарар кўрган Қоракўл ва Олот — Президент вертолётидан олинган суратларда
- Шавкат Мирзиёев — Бухорога ёпирилган шамол ҳақида: Бундай табиий офат илгари кузатилмаган
- «Талафот оқибатлари тезда бартараф этилади». Мирзиёев табиий офатдан зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича топшириқ берди
Изоҳ (0)