Буюк Британиянинг The Athletic нашри Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумининг энг яхшиларини аниқлади.
Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси сифатида «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне эътироф этилди. Бельгиялик футболчи бу борада «Ливерпуль» футболчилари Трент Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк, Садио Мане ва Жордан Ҳендерсон, шунингдек, «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардидан устун келган.
Де Брюйне Англия чемпионатининг жорий мавсумида 26 ўйин ўтказиб, тўққизта голга муаллифлик қилди.
Шунингдек, яна бир қатор йўналишларда энг яхшилар танлаб олинди:
Энг чиройли гол: Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») «Бёрнли»га қарши ўйиндаги (5:0) гол.
Етарли баҳо берилмаган футболчи: Дэнни Ингз («Саутҳэмптон»).
Энг яхши ёш футболчи: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»).
The Athletic талқинига кўра мавсум рамзий терма жамоаси:
Дарвозбоан: Алиссон Беккер («Ливерпуль»)
Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк, Эндрю Робертсон (барчаси — «Ливерпуль»), Чағлар Суюнжу («Лестер»)
Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»)
Ҳужумчилар: Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ (иккиси — «Ливерпуль»), Жейми Варди («Лестер»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)