• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Олимлар COVID-19’га қарши курашнинг 4 хил стратегиясини белгилаб берди

    Америкалик олимлар COVID-19 коронавирусига қарши курашда фойдаланиш мумкин бўлган стратегиялар бўйича тадқиқот ўтказиб, улар орасида 4 хил даволаш услубини танлаб олди. Ушбу тажрибаларнинг натижалари Frontiers in Microbiology нашрида эълон қилинди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Коронавирус инфекциясига қарши самарали дори воситаси ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Юз минглаб тадқиқотчи ва олимлар дори ишлаб чиқиш, вакцина яратиш ва касалликни аниқлаш тестларини такомиллаштириш устида бош қотирмоқда. Ушбу тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар турли илмий нашрларда чоп этилмоқда.

    Чапел-Хиллдаги АҚШнинг Шимолий Каролина университетида Google Scholar маълумотлар базасидаги COVID-19’га бағишланган 1650 та мақола, шунингдек, ClinicalTrials.gov реестридаги 460 та клиник тадқиқот таҳлил қилинди.

    Университет олимлари мазкур тадқиқотларнинг аксар қисми бошланғич босқичда бўлиб, мақолалардаги маълумотлар ҳам ҳали тахмин эканлигига қарамай, улар орасидан энг самарали бўлиши мумкин бўлган айримларини танлаб олган.

    Улар танлаб олган универсал услуб нафақат SARS-CoV-2, балки бошқа хавфли вирусларни даволашда ҳам қўлланилиши мумкин.

    «Коронавируслар инсоният ва дунё иқтисодиёти чинакамига хавф сола бошлади. Дастлаб SARS-CoV-2 вирусига қарши кураш йўлларини кўриб чиқишимиз, сўнгра келажакда бошқа юқори хавф туғдирувчи вируслар билан курашиш лозим», — дейди ноширлик уйи раҳбари, эпидемиология соҳасидаги етакчи олим ва микробиология ҳамда иммунология профессори Ральф Барик.

    «Касалликни дунё миқёсида даволашга эътибор қаратган ҳолда SARS-CoV-2 ва у билан боғлиқ коронавируслар ҳужуми йўналишларини ўргандик, хусусан, SARS ва MERS коронавируслари вакцинасининг клиник тадқиқотларигача ва улардан кейинги жараённи таҳлил қилдик», – деган олим.

    Мавзуга доир: 

    • Миллионлаб инфекция ташувчига ташхис қўйилмаганми? Математик моделлаштириш орқали пандемиянинг аниқ манзараси олинди
    • Канадалик олимлар коронавирус кўпайишини блокловчи препаратни топди
    COVID-19’га қарши курашдаги биринчи ва нисбатан самарали стратегия сифатида олимлар вируснинг одам организмидаги ҳужайралар билан боғловчи S-ҳужайраларига қаратилган вакцина ишлаб чиқишни қайд этган. Анъанавий тирик инактивация қилинган вакциналардан ташқари, ДНК/РНК асосидаги, нанобирликлари ва вирус ташувчилари асосидаги вакциналар самара бериши мумкинлиги айтилган. Аммо уларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга бир неча йил кетиши сабабли параллел равишда бошқа стратегиялар ҳам ишлатилиши кераклиги таъкидланган.

    Иккинчи усул — вирусга қарши кенг миқёсда фойдаланиладиган препаратларни қўллаш, улар вирус РНК геномига таъсир кўрсатиб кўпайиш жараёнини тўхтатади. Бироқ коронавируслар бунга мувофиқлашувчи ферментга эга экани инобатга олинса, аксарият препаратлар тўғри ишламаслиги мумкин. Бу ерда ҳам узоқ давом этувчи клиник синовлар ўтказилиши талаб қилинади.

    Учинчи усул — касалликдан тузалган беморлар қони плазмасини бошқа касалларга қуйиш ёки биотехнологиялар воситасида моноклонал антитаналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Моноклонал антитаналар ишлаб чиқиш вариант ҳам узоқ вақт ҳамда молиявий харажатлар талаб қилади, шунингдек, бу каби пассив иммунизация беморга қисқа вақт учун иммунитет бериши мумкин.

    Вакцина яратилмаган ҳозирги шароитда олимлар энг яхши усул сифатида ген терапиясини келтирган, бу аденоассоциациялашган вирус (ААV) орқали амалга оширилади. Бу орқали тезда антитана, иммуноагезинлар, юқори нафас йўлларида вирусга қарши пептидлар ва иммуномодуляторлар етказиб беришни тезлаштириб, қисқа муддатда организм ҳимояси таъминланади.

    Бунда ҳужайралар алмашинуви юқори бўлгани учун заҳарланиш эҳтимоли кам. Шунинг учун ҳам бу каби усуллар ишлаб чиқилиши, мослаштирилиши ва бир ой ичида татбиқ қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди олимлар.

    «ААV асосидаги пассив иммунизациядан коронавирусни тез даволашда фойдаланиш мумкин. Стратегия содда ва иккита компонентга эга: вирус вектори ва антитана. Одамларни даволашда ААV’нинг аксарият векторлари хавфсиз. Назарий жиҳатдан бир марталик доза ҳимоя реакциясини бир ҳафтадан бир йилгача чақириши мумкин», — дейди мақола муаллифи Лон Пин Це.

    Муаллифлар ген терапияси қиммат усул эканини яширмаган, лекин бунга етарлича талаб бўлса, ушбу масала ҳам босқичма-босқич ҳал бўлиши мумкинлигини билдирган.

    Мавзуга доир: 

    • Олимлар кўршапалаклар ва коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топди
    • Безгакка қарши дори коронавирусни даволайдими? COVID-19’га қарши гидроксихлорохин ва азитромициннинг самараси ҳақида

    25.04.2020, 17:36   Изоҳ (0)   40113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда коронавирусни даволашда безгакка қарши дорилар синовида 20 киши вафот этди. Тажриба тўхтатилган

    25.04.2020, 01:42

    Арктика музликлари қачон тўлиқ йўқолиб кетиши маълум қилинди

    24.04.2020, 21:25

    Олимлар кўршапалаклар ва коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топди

    24.04.2020, 10:49

    Бемор кўз ёшларида коронавирус аниқланди

    23.04.2020, 13:29

    Буюк Британия экспертлари карантин чекловларини тезда бекор қилиш коронавируснинг 2-тўлқинини юзага келтириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    23.04.2020, 10:07

    Коронавируснинг инглиз тилига таъсири сабабли Оксфорд луғатига янги сўзлар киритилди

    22.04.2020, 07:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.